КУЗ ҚУЁШИ
(сонет)
Умримнинг боғида сокин куз фасли,
Кунларим осуда ўтар эди тинч.
Хаёлда қолмаган санамлар васли,
Муҳаббат дардига йўқ эди илинж.
Шабода ғириллаб кўнгил созини
Ғижжакдек тортарди хуш наво тараб,
Шунда дил ўткинчи умримга қараб
Бир қўмсаб қўярди баҳор, ёзини.
...
DAVOMINI KO`RISH