Андижон ахборот технологиялари коллежининг уч нафар талабаси томонидан курсдоши Улуғбек Қосимов қаттиқ зарба билан калтакланиши оқибатида вафот этди.
Vesti.uz нашрининг хабар беришича, Б. Абдулхафизов, Ш. Мухсинов ва С. Абдурахмонов исмли талабалар курсдошидан Ўзбекистон республикаси Давлат мадҳиясини куйлашни талаб қилишган.
Баъзи маълумотларга кўра, курсдошлар ўртасидаги жанжалга қиз сабаб бўлган. Бу фалокат сўнгги ойда ўқувчиларнинг ўзаро уруши оқибатида юз берган иккинчи ҳодисадир.
Машъум ҳодиса 17 март куни кундузи содир бўлган, бироқ ушбу маълумот ОАВда энди пайдо бўлган.