Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова 24-26 феврал кунлари "Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши ҳақидаги баннерлар шаҳар кўчалари бўйлаб илингандан буён "Бойхонова кўз атрофини операция қилдирибди?” деган миш-мишлар тарқалди.
Аслида хонанданинг "Эътироф-2013” тақдирлаш маросимида саҳнага кўз ойнак билан чиққани мухлисларда шубҳа пайдо қилиб бўлган эди. Бойхонова эса ушбу масалага қуйидагича ойдинлик киритди.
Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистон халқ артисти: — Кўзим бироз шамоллагани учун "Эътироф-2013” тақдирлаш маросимида кўзойнакда эдим. Кўпчилик "Кўзингизни операция қилдирдингизми?” деб сўраганида ҳазиллашиб, "ҳа” деб қўйгандим. Одамлар ҳазилимни чин деб ўйлашибди. Баннердаги расмда кўзларим ўзгариб қолганига келсак, бу гримнинг кучи. Агар пластик жарроҳлик йўли билан кўз атрофини ўзгартирганимда бирор асорати қолган бўларди.