Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг муаллифлик ҳаққи сифатида ўз имзосини қўяди. Инсон ҳам энг муҳташам санъат асаридир. У ҳам ўзини мутлақо яратган Буюк Ҳолиқнинг имзосини кўтариб юрган бўлиши керак. Ҳа, бу имзо қўйилгандир ва инсон зоти уни юрагининг энг қимматли жойида сақламоқда. Зобита атласини варақлар эканман, бир расмга кўзим тушди ва этларим жимирлаб кетди. Чунки у расмдаги юракнинг энг нодир жойида Роббимизнинг исми ёзилган эди. Менга шундай туюлгандир дея расмга янада диққат билан қарадим. Ёзув худди уста бир хаттот қўлидан ўтгандай ниҳоятда ҳассослик билан ёзилган эди. Яна адашаётган бўлмайин дея дарров хонанинг деворида осиғлиқ турган лаган ичидаги «Аллоҳ» лафзига қарадим ва расмдаги ёзув билан солиштирдим. Бу асло тасодиф эмас эди. Чунки юракдаги «Аллоҳ» лафзининг на бир ҳарфи, на бир нуқтасида хато бор эди. Ҳа, йиллар бўйи қидирганим ва мутлақо борлигига ишонганим у муҳташам имзони ғарбликлар томонидан тайёрланган бир атласда ниҳоятда аниқ бир шаклда топдим. Атласни қўлимдан қўймай, хаёлимдан ўтган саволларга жавоб қидирардим. Бу имзо тасодифий бўлиши мумкинми? Яъни, фақатгина шу расмда аксланиб қолган бўлиши мумкинми? Менга тинчлик бермаган бу саволларга жавобни тиббий ёришлар ёрдамида топишим мумкин ва инсон юрагини ўз кўзим билан кўриб, ишонч ҳосил қилишим керак эди. Дарҳақиқат, мен бажарган тиббий ёришларнинг натижаси шуни кўрсатдики, ҳар бир юракда бу имзо бор эди... Балки бу гапларимга лаб бурадиган хам топилиб қолар. Начора, Илоҳий Имзо бутун инсонларга хос бир тамғадир ва бу ҳақиқатни инкор қилувчиларнинг ўзларида ҳам бу муҳр бор-дир. Бунинг устига, юракнинг имзо чекилган ўрни ниҳоятда қизиқ ва диққатни жалб қилувчи қисмдир. Чунки юрак тўқимаси мускул толаларининг тўр каби ўрилишидан юзага келгани ҳолда имзо чекилган қисм бутун мускул тўқималаридан холидир ва бу қисм худди у муҳташам имзонинг аниқ кўриниши учун атайин шундай яратилгандай эди. Қисқаси, юрак ҳар томонлама муҳташамдир ва илоҳий имзонинг бу хазина устига чекилгани тасодиф эмас. Бу имзо «Аллоҳ» ёзувини ва инсоннинг қайси қудратдан ҳаёт топганини кўрсатмоқда. Ҳа, юрак ҳар урганда "Аллоҳ" дейди ва Яратувчининг исмини бир дарвиш каби такрорлаб, коинотга жар солади.
xammaning yuragida allox yozilgan bulsa unda yomon odamning uzi bulmasa kerak bu dunyoda. Xamma odamlar onasidan tugulganda farishta bulib tug'iladi u yog'i uzimizni q6limizda olloxni uzi asrasin gunoxdan! Malumot un raxmat
Ha bu haqda ancha ilgari bilgandik. Lekin saytga joylap yaxwi qilinganu, qoldírilgan izohlarni öqigan odam wu yengili isrof ketibdi diydi Ozgina fikrlang, tortishing, dadil dadil biron kitobdan keltirilgan isbot hadisdan kelib chiqib shahdam fikringizni bildiring. Nahotki wunchalik fikrini bildiriw qiyin. Özi bormi Bunchalik omi odam bub qolmaylik. Bilganlarimizni bowqalar ham bilsin. Kimdur sof fikrlasa og'zini yopmang. Qaytanga bilmagan odam jim tursinu öqisin,tushunsin. Esiz.