"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори Азамат Ҳайдаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бирлашма матбуот котибининг хабар беришича, Азамат Ҳайдаров Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан лавозимидан озод этилган. Ҳозирча унинг ўрнига ҳеч ким тайинланмаган.