Ўзгидрометмарказ синоптикларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда шу яқин кунларда ҳаво ҳароратининг бироз исиши кузатилади.
Ҳарорат кундузи ўртача 2-7° совуқни ташкил қилади.
Республикамизнинг баъзи вилоятларига туман тушади. Тоғли ҳудудларда аввалгидек кўчки ҳавфи сақланиб қолади. Тошкент ва Тошкент вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчиликлар кутилмайди. Жойларда туман тушади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи эса 5-10° совуқни ташкил қилади.
Республикамизнинг тоғли туманларида – ҳарорат ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Кўчки тушиш ҳавфи бор.