Нега?
1. Агар мен бу қиз билан боғлансам, тўйдан кейин росса ўйнатади-деб ўйлайди.
Туғри қиз бола ахмоқ бўлмаслиги керак. Лекин қизлани энг ақиллиси ўзини ақиллилигини билдирмайди. Хоп адажониси деб эрини кўунглини оладию, ...
Асосан турмушга кечиккан қизларни купчилиги педагоглар !?
Мен бунга хайратландиму, лекин сабабини тахминан тушундим.
Эсланг "Ишқдаги ишқ" (Служебнқй роман) фильмидаги асосий бош қахрамон нега турмушга чиқмаган бўлади ?
Чунки у "жудаям" ақилли бўлади. Ёки "Қушдак енгил булинг ёки тақдир хазили" (С легким паром или ирония судьбқ) филмидаги аёл хам жудаям ақилли бўлади.
Қизиғи шундаки хаётда хам ушбу икки аёл ёлғиз яшашган.(
Лекин аёл киш ақилли бўлиши керак, фақат эркакларни чучитиб юбормаслик учун, ўз интелектини намоиш қилиши керакмас.
Кўпгина қизларни 17-20 ёшида мухлислари куп булади. Лекин аблахлар негадир уйланишмайди. Ва орадан кўп йиллар ўтиб кетгандан кейин қиз ўз ўзига савол беради:
Нега мен бахтимга эришолмадим, айбим нима эди?
Кўпгина тарбияси яхши йигитлар аёлларга яқинлашиб ўз хисларини очиқ айтишга тортинишади. Бунинг сабаби қизлар ўзларини шундая тутишадики "недоступно" яни йигит ўйладики :
Бу қиз жудаям чиройли ва атрофида йигитлар хам кўп, мени менсирмикан?
Ўша "Ишқдаги ишқ" (Служебнқй роман)филмидаги аёл хам ўз директорлигини кўрсатиб эркаклар оламига ўзи эшикларни ёпиб қўйганлигидадир. Аслида у аёл хам мехрибон ва нозик табиатли аёл бўлади.
Эй қизлар ахамият беринга ! Мулоқот ва одноклассникдаги қайси қизларни атрофида йигитлар гавжум ?
Чиройли суратга тушган, озгина енгил таьбиатли, хар доим жилмаядиган. Бу ахмоқлик. Чунки йигитлар симпатичний қизла билан ўйнашсаям, кейинчали бу қиз билан кўпчилик ўйнашган деб уйланмайдилар. Бу ерда йигитларни ўзи ахмоқ.
Қизла билан юриб юриб ўзлари онаси ўпмаган, болла билан юрмаган қизга уйланишни орзу қиладилар.
Роббим хаммасини кўриб турибди. Сиз (йигитлар) қизла билан юрармишу, уйланвотганда уй қизини омоқчимисиз? Роббим сизгаям худди шунда болла билан юриб юриб юрган қизни, шундай олиб берадики тушунмай қоласиз. Кейин туйдан кейин англайсизу, тилиз қисиқ бўлади.
Эй Роббим нега менга бу қизни олиб бердинг деёлмайсиз. Чунки ўзингиз росса қилғилиқни вақтида қилгансиз.
Роббим китобида шундай дейди:
Зинокорга-зинокор, Покизага - покиза.
Эй йигитлар:
Агар солиха яхши қизга уйланмиқчи бўлсангиз ?
Кўчадаги қизларни йиғиштиринг ва тавба қилинг. Тавба қабул бўлса Роббим яхшисини сизга таллаб беради, гарчи учрашувда сиз англамасангиз хам.
2. Йигитларни табиати шундайки: Улар қиз болани кўпинча қоматига, табассумига ишқибоз бўлиб яқинлашишади. Яни танишишга харакат қилишади ёки эътибор қилишади. Махлуқлар!
("Махлуқ" деб Роббим яратган барча нарсаларга айтилади, хақоратмас бу))))Кўпинча еб қўйган (уйланаётганда енгил табиатли қизни олиб қўйган) йигитлар эсласалар, учрашувга чиқганда, қизнинг баъзибир жойларига ахамият бериб касал бўлганлар. Лекин хаёт тўшакдан иборатмаску?
Энг тўғри йул: Кечаси соат 3-4 лада туриб Эгамдан хайирлисини сўраб таваккул қилишдир!
Лекин ўзингизни табиатингизни тўғирламагунингизча Роббим бермайди.
Чунки буюк китобда ёзилганки: Ўзларингизни тўғирламагунингизча, атрофингизни тўғирламайман-дейди Роббим.
Демак йигитлар ўзимизни тўғирлашдан ишни бошлашимиз керак экан. Ўзи яхши йигитлар кам. Биз ўша камлардан бўлайлик. Амин.
Кўп йигитлар наркоман, қизбоз, тентак, ва касбсиз бекорчилардир. Чунки ёшлик нардадан, бекорчиликдан, махалладаги ишкалдан бошланган. 2002 йил юртимизда 9 та аёлга 1 эркак тўғри келарди статистика бўйича. Қиёматга яқин бир эркакда 50 дан хотин бўлиши айтилган. Дахшат.
Яна мавзуга қайтамиз. Биз хозир эркакларни нуқсонлари хақида гаплашдик. Мен ўзимни зўрман демайман, кўп қилган хатоларим туфайли сиз билан бўлишяпман холос. Мендан хафа бўлманг.
Энди аёлларга ўтамиз)))
Эй қизлар! Агар яхши тарбияли, ахамиятли йигитни бағрида яшаб, жаннатдаям маликаси бўлишни хохласангиз?
1. Ўзингизни жудаям осмонга отманг, агар чиройли бўлсангиз. Яхши боллани чўчитиб юборасиз. Лекин иффатингизни сақланг. Яни однокласникда ёки мулоқотда кўпам атрофизга йигитларни тўплайверманг. Эртага таъсири бўлади. Йигитлар дўстлашиб ўйнашишни хохласа хам, уйланвотганда танимай қоласиз, умуман бошқа қизни танлашади турмуш учун. Муттахамлар)))
2. Жозибали ва гўзал булиш учун белингизни кўрсатишга шошилманг интернетда. Имкон қадар елкангиздан пастини суратда кўрсатманг. Сирлигича қолаверсин. Эртага манга рахмат дейсиз. Ман эркак бўлганлигим учун эркаклар табиатини жуда яхши биламан.
3. Хунук хам бўлманг. Табассум қилганингизда озгина тишларингиз кўриниб турсин. Оғизни юмиб туришлик худди яширадиган нарсаси кўплигини билдиради. Куп сири бор одам оғзини юмиб кулади.
фарқини кўряпсизми?
Мени мақсадим эркакларни ёки аёлларни ёмонлаш ёки айблашмас! Нега опа сингилларим турмуш қуролмаяпти, шуни сабабини аниқлаш. Албатта сизниг маслахатларингиз билан. Эркак киши уйланиши осон. Лекин аёлларга қийин.
Тажрибаси бор қизлар, ўз фикир мулохазаларила билан бўлишинглар.
Хўш яхши уйим жойим дейдиган йигитлани қаттан топамиз?
1. Кўпинча содда йигитла чиройли мақтов гаплани гапиришни эплашолмайди. (хатто туўйдан кейин хам )))
2. Йигитла хушчақчак чиройли кетворган қизлага қарасаям, уйланвотганда кўпроқ соддароқ итоатли бўла оладиганини қидиршади )))
3. Яхши болла ароқ ичмайди, бу уларни сал бўлса хам Роббиларидан қўрқишларини билдиради.
4. Яхши болла умрини бекор сарфламаган бўлади. Касби бўлади. Қизиқишлари ва дунё қараши кенгроқ бўлади.
Давоми бор ёки давом эттирайми?
Комментарийларингизни кутиб қоламан, Сизниг фикрингиз мен учун мухим.
Miraziz
(miraziz.uz)