Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли йўқолган Boeing қидирув ишларида қатнашаётган Австралиянинг Ocean Shield кемаси чамаси иккита ушбу лайнер қора қутисига тегишли сигналларни тутган.
Бу ҳақда Франс Пресс нашри коодринацион қидирув маркази раҳбари Ангус Хьюстонга таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ қутқарувчилар радарлари ноаниқ частотада ишловчи бир неча сигналларни ушлашган эди. Аммо, ушбу сигналлар айнан йўқолган лайнерга тегишли эканлиги тасдиқланмади. Мутахассислар эса самолёт қора қутиси қуввати фақатгина бир ойга мўлжалланганлигини айтишмоқда.
Кеча (сешанба куни) кечки пайт ҳамда тунда Ocean Shield кемаси яна иккита сигнал ушлади, - дейди Хюстон. Дастлабки таҳлил натижаларига кўра, тутилган сигналлар йўқолган Boeing’га мослиги кўрсатилмоқда.
8 апрел куни Австралия ҳукумати йўқолган самолёт қора қутиси бир сутка давомида сигнал бермаганини маълум қилишган эди.