Украина президенти Виктор Янукович муддатдан аввалги президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилди. Тегишли баёнот 21 февраль, жума куни давлат раҳбари сайтига жойлаштирилган.
Президент 2004 йилги конституцияга қайтиш бўйича ташаббус илгари суришини қайд этди. Бу Украина ҳокимият тузилмаларида ваколатларнинг президентдан парламентга ўтказилишини билдиради.
Янукович, шунингдек, миллий ишонч ҳукуматини шакллантиришга чақирган, айни вақтда, бундай вазирлар маҳкамасига кимлар кириши кераклигига аниқлик киритмаган.
Айни вақтда, Януковичнинг баёнотида муддатдан илгари парламент сайловлари тўғрисида ҳеч нима дейилмаган – аввалроқ мухолифат ва Европа Иттифоқи вакиллари президентдан айнан шу нарсани талаб қилишаётган эди.