Қизлар ўқимасин! Фақат йигитларга қизла билан учрашув хақида. Кўпинча йигитлар тўйдан аввал учрашувга чикганида ўйланиб қоладилар. Шу қизни танласаммикан ёки кейинги учрашувдан бунданам яхшиси чиқиб қолсачи ? Гохида танлаб танлаб уйлангани чиппасига чиқиб "росса ўйнатадиган"и учраб қоладида бутун хаётни барбод қилади. Аслида эса эркакларни хотини ўйнатишига эрларни ўзи кўпинча сабабчи бўлади. Ха нима ? Эр латта бўлгандан кейин.. аёл киши нима қилсин ? Кимдир оила бошлиғи бўлиши керакку? Эй йигитлар мен сизларга баъзи бир нарсаларни айтаман, орамизда қолсин. Агар уйланишдан аввал учрашувга чиқган бўлсангиз: 0. Хадеб тикилаверманг! Ноқулай ахволга солиб қўясиз. Қайтанга унга (қизга) камроқ қаранг ва қараганингизни билдирманг. Чунки қиз сизга қарашига имкон беришингиз керак. 1. Қиз бола сиз билан сухбатлашаётганида сочларини қулок ортига олса, тўгирласа: Демак сиз у қизга ёқгансиз, у эса сизга ёқишни истаяпти. 2. Агар қиз сизга ер остидан қараса худди принцесса Дианадек, бу қараш итоатни билдиради ва иншааллох шу қиз итоатли хотин бўлади.
3. Сухбатлашаётганингизда қизни оёқ кийимига қаранг: Агар оёғи сиз томон бурилган булса, демак сиз билан у ўзини яхши хис қилаяпти. 4. Агар оёқлари бошқа томонга қараган бўлиб, юзи сиз томонга қараган бўлса: Демак у қиз тезроқ сиз билан сухбатлашиб, кетгиси келяпти. Чунки бизни оёқларимиз максадимиз томон бурилган бўлади. Хар доим! 5. Купинча сухбатлашаётганимизда, сухбатдошимиз шошиб турган бўлса ёки кетмоқчи бўлса: сизни гапингизни бўлолмай туриб, икки қўли тиззасида бўлади ўтирган холатида. Худди хозир туриб кетадигандай. 6. Агар қизни сухбатда зериктириб қўйган бўлсангиз: У дастурхондаги бирон нарсани ўйнашни бошлайди. Ёки эснайди. Бошқа ахамиятсиз нарсаларни кўзи билан излаб ўтиради. Йигит киши азгина хушёр бўлиши керакда! Гапимни эштаркан деб валдиллаб ўтириш керакмас. 7. Сиз қанчалик ўзингиз хақингизда оз гапирсангиз, шунчали сухбатингиз қизиқ бўлади. Чунки одамлар ўзларини гапларини биров эштишидан кўпроқ лаззатланадилар. Лекин биринчи учрашувга чиқган қиз хижолат чекиб гапиришдан уялса, унга тўғри саволлар беринг. Масалан: Қалесиз, кино ёқадими, ширинлини яхши кўрасизми - деган саволлар кетмайди. Чунки бу саволларга "ха" ёки "йуқ" деб жавоб билан қутилиб қўйиши мумкин. Саволни шундай берингки у қиз ха ёки йўқ жавобини беролмасин. Масалан: Сиз касбизни нима учун яхши кўрасиз? Талабалик вақтларизни қайси вақтларини хуш кўрасиз ? Идеал оила деганида нимани тушунасиз? 8. Агар қиз сизга ёқсаю, у қизгаям ёкишни истасангиз : Комплементдан фойдаланинг! Инсон қаршисида биров 100 доллар бераман, шунчаки -деса йўқ деёлмагандай.... комплимент олдида унча мунча аёл эрийди. Масалан: Сиз модельерликка ўқиганмисиз, кўйнагизни жудаям ярашибди, айниқса сочингизга ва кўзингизни рангига мос. Унча мунча одам дид билан кийина олмайди)) Имкон қадар бор нарсани мақтанг. -Прическезни ўзингиз танладингизми, юзизга ярашибди жудаям. Купчилик сочини юз тузилишига мосламай олдиради, лекин сизга россаям мос чушибди )) - Биласизми, анчадан бери бундай сухбатлашмагандим)) -Сизни бўлажак турмуш ўртоғингиз россаям бахтли бўлса керак-а)) (нега деган саволга ўзиз жавоб ўйлаб топасиз) Диққат билан гапларини эшитинг ва шу мавзудан у қизга яқинроқ мавзуда саволлар беринг. Ва тинглаётганизда уни эшитаётганингизни билдириш учун каллангизни қимирлатиб туринг. 9. Сухбат яхши бошланиши учун 5 минут ичида 3 марта у қиздан "ха" деган сўзни олинг. Масалан: Хар бир инсон бахтли бўлишни хохлайди... -ха Одам келажакда ким билан бирга бўларкимман деб роса ўйлайдия ?... -Ха 10. Ахамият беринг, агар қиз сиз билан сухбатлашаётганида рюмкани ёки бокални ёки пиёлани учини силаб ўтирса.... майли бунисини айтмайман. шахсан ўзизга айтарман. 11. Агар сиз унга ёқаётган бўлсангиз, қиз гапираётганда енгилгина елкасини қимирлатиб қўйиши мумкин. Бу эркаланиш. Ёқмаган инсонга бундай қилиқ қилинмайди.Сухбатимизни қизла ўқимасин девдимку, сиз нимага ўқивоссиз!!! Майли ўзиз биласиз, бу ўғил болалар учун маслахат эди. 12. Мен сизларга аёлларнинг бир сирин фош қиламан. Диққат қулоқ тутинг! Анашу 5 сифатга эга бўлган эркак олдида унч мунча аёл йўқ деёлмайди. 1. Эркакни олдида аёл ўзини химояланганлигини хис қилса, худди қаъла ичида тургандек. 2. Агар эркак киши аёл кишини кулдира олишни эпласа ( ўзи кулмай туриб) 3. Таом тайёрлашга уста бўлса. 4. Ёш болаларни яхши кўрса, парвариш ёки ўйнатиш ва хоказо. 5. Сухбатини тинглашни билса ва мақтовни эплай олса. Албатта пул хам рол ўйнайди. Лекин аёл киши эркакда купроқ ақилли ва мустақилликни хурмат қилади. Голливуддаги ёқимли эркакларни хаммаси хам чиройли эмас. Лекин кўнгилни олишни билади. 13. Агар қиз сизни гапингизга ярим юзи билан кулса, яни лаби бир тарафга жилмайса: Билиб қўйинг букесатув булади, яни сен ахмоқсан, гапинг хам ахмоқча- дегани! ))))14. "Менга турмушга чиқасизми ?" - деб зинхор айтманг. Эрта индинг оилада уришиб хапалашиб қолганингизда хотинингиз ширин тиллари билан : Ўзиз манга тейгин-дигансиз деб юзизга солади )) Ундан кўра : Мен билан бахтли бўлишизга кўзиз етадими - деб сўранг. Ха - деса тамом. Тўйдан кейин набодо уришиб қолсангиз тилингиз қисиқ бўлмайди ))) Ўзинг кўзим етади дегансан. Ана энди кўзинг етсин дейсиз ))) (Хазил) Лекин ман шундай қилганман-у, алхамдулиллах оилам яхши, жанжалгача бормаганмиз 10 йилдан бери. Мендай йигитни койиб бўладими? (Хазил) 15. Вақти вақти билан аёлингизга ахамият бериб турсангиз сиздан яхши эр бўлмайди. Чунки кўп эркаклар тўйдан кейин 2-3 йилдан кейин аёлига ахамият бермай қуядилар. Худди ўйинчоқдан зериккан боладай кўчадан янги саргузашт қидирадилар. 16. Онаси, яхшиям сен борсана, сенсиз мен нима қилардим- деб эркалаб қўйинг.
17. Яна маслахатларим кўпкуя, лекин кўпчилик ўқиётганлар хали уйланмаган. 18. Хар доим холис бўлинг, хеч қандай талантингиз бўлмаса хам. Холислик энг яхши либос инсон учун.Хунук қизлар бўлмайди аслида, кўр эркаклар кўп бўлади. Хамма аёлни пардозсиз хам чиройли қиладиган нарса табассумдир!
miraziz.uz
|