Бугун Сочидаги қишки Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди.
Умумжамоа ҳисобида ғалаба мусобақаларни қабул қилган мамлакат Россияга насиб этди. Россия олимпиячилари 33 та медални қўлга, шундан 13 таси олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза.
Иккинчи поғонадан 26 та медал билан Норвегия жамоаси ўрин эгаллади (11, 5, 10), энг яхши жамоалар учлигини канадаликлар 25 та медал билан ёпиб беришди (10, 10, 5).
Сочи медалларини 26 мамлакат жамоалари ютиб олди.