Главная » 2014»Апрель»14 » Сизни кизикарли саволлар уйинини олтинчи сонига таклиф этамиз.(Голибга совга юборилади).
23:12
Сизни кизикарли саволлар уйинини олтинчи сонига таклиф этамиз.(Голибга совга юборилади).
Ассалому алейкум хурматли сайтдошлар ва мехмонлар бугун биз сизга саволлар такдим этганимиздан хурсандмиз.Хаммага омад тилаб оддий усерлар.FARRUH_6777, LOST_7777.Farab.
1-савол: У аввалллари ҳаворанг кийимда озғин карлик кўринишида тасвирланар эди. Лекин 1931 йил бир рассом машҳур компаниянинг буюртмасига биноан уни биз билган кўринишда тасвирлайди. Агар гап ким ва қандай кўринишда кетаётганлигини топган бўлсангиз, буюртма берган компания номини айтинг.
2-савол: 1682 йил Испаниялик сайёҳлар Де Вако ва Коронадо Рио Гранде қирғоқларидаги ҳозирги Эль- Пасо шаҳри ерларида тўхташади ва маҳаллий ҳиндулар билан тезда дўстлашиб олишади. Маҳаллий қабила бошлиқлари ўзларининг Испаниялик дўстларига шундай ном беришадики, кейинчалик бу ном ўша ерларнинг ҳозирги номига айланади. Савол Испаниялик сайёҳларга ҳиндулар қандай ном беришган?
3-савол: Арман топишмоғига кўра, унинг бир оёғи ва ўттиз қаноти бор. Ёрдам бериб айтаманки, у ҳатто жангда ҳам қатнашган. Менга топишмоқнинг жавобини эмас, унинг жангдаги рақибини айтинг.
4-савол: 1980 йиллар Италияда қабул қилинган қонунга кўра, агар сиз ўрмонга қуролсиз киришга ихтиёр этсангиз, сизда махсус имтиҳондан сўнг бериладиган лицензиянгиз бўлиши керак. Савол: Италияда қуролсиз ўрмонга кирмоқчи бўлсангиз, қандай лицензияга эга бўлишингиз керак?
5-савол Япония қуйи палатаси биносидаги ҳар бир креслонинг тагида бўйи, эни ва баландлиги 30 см. келувчи, ичи бўм-бўш тахта қутилар сақланади. Бу қутилар нима учун керак?
6-савол 1910 йилги нарх наволарни эшитинг: Почта маркаси - 2 цент; Автомобиль - 500 доллар; Фотоаппарат - 7 доллар; Кино билети - 7 цент; Соябон - 1,5 доллар. Ўша вақтларда ҳам фойда олиш бўйича рекордчи ва ўз соҳасида етакчи бўлган компаниянинг бу маҳсулоти эса бор-йўғи 5 цент бўлган. Ниманинг нархи 5 цент бўлган?