Шимолий Корея раҳбарияти Британиянинг «Би-Би-Си» телерадиокомпаниясидан учта телемаҳсулотни намойиш этиш ҳуқуқларини сотиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда The Independent.
Ушбу рўйхатдан «Doctor Who» («Доктор Ким»), автомобиллар ҳақидаги Top Gear теледастури ҳамда болалар учун мўлжалланган «Теледўмбоқчалар» кўрсатуви ўрин олган.
Ҳозирги кунда Шимолий Корея телевидениесидаги энг оммабоп шоу инглизча номи It’s So Funny бўлган кўрсатув бўлиб, унда аскар либосини кийган актёрлар Ким Чен Иннинг буюклиги ҳақида кичик ҳажвий миниатюраларни қўйишади.
Айни вақтда, тақиқланган телекўрсатувларни томоша қилиш ва уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш Шимолий Корея қаътий жазоланади ва айбланувчиларга нисбатан ўлим жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.