YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:22
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2014 » Апрель » 24 » Сандиқда ётган 75 миллион диплом
23:15
Сандиқда ётган 75 миллион диплом

Халқаро Меҳнати ташкилоти ҳар йили бандлик масаласига бағишланган хисобот эълон қилади. Яқинда эълон қилинган Ҳисоботда жахон иқтисодиёти паст кўрсаткичлар билан ўсиб бораётгани сабаб бандлик муаммоси бартараф этилмаётгани таъкидланади. Жахон иқтисодий инқирози кўплаб корхоналарни касодга учратди. Бу эса миллионлаб одамларни ишдан махрум қилди.

Гай Райдер нима дейди?

Тахлилчилар 15 ёшдан 24 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик кўплигидан хавотирга тушмоқда. Бугунги кунда ишга яроқли ёшларнинг тахминан 13,1 фоизи ишсиз экан. Бу катта ёшдагилар ўртасидаги ишсизликдан уч баробар кўпдир.

Мазкур муаммо ўқиш ва ишламайдиган ёшлар кўпайиб бораётган Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Лотин Америкаси, Жанубий Европа, Кариб хавзаси, Шарқий ва Жанубий Осиёдаги  мамлакатларида яққол кўзга ташланмоқда. “2013 йил якунларига қараганда, ўтган йили 202 миллион ишсиз рўйхатга олинган. Бу 2012 йилга нисбатан 5 миллион кўпдир” — деди Халқаро Мехнат ташкилоти бош директори Гай Райдер.

Кўриниб турибдики, жахон ахолисининг ишга яроқли 6,1 фоизи ишсиз экан. Гай Райдер асосий зарба ёшларга берилаётганини эслатиб ўтар экан, 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ишсизлар сони  74,5 миллионга етганини таъкидлади.

Агар вазият шу даражада ривожланадиган бўлса, у холда 2018 йилга бориб жахонда ишга яроқли ахолининг 215 миллиони ишсиз бўлади. Шу давр мобойнида хар йили ўртача 42,6 миллион киши жахон мехнат бозорида банд бўлиши керак. Аммо,  атиги 40 миллионга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Сандиқда ётган 75 млн диплом

БМТ мутахассислари жахондаги ишсизларнинг кўпайишига иқтисодиётдаги тараққиётнинг пастлиги сабаб бўлаётганини айтишади. Замонимизнинг долзарб ва ер шари ахолисини ташвишга солаётган муаммоларидан бири шубхасиз ишсизликдир.

Бугунги кунда дунёнинг турли нуқталарида олий маълумотли бўлишга қарамай нафақат яхши,  балки, оддий иш топиш хам мушкул бўлиб қолди. Жахонда олий маълумот тўғрисида диплом олган мутахассисларнинг иш билан таъминланиши хам асосий муамолардан бири бўлиб турибди. McKinsey консалтинг компанияси ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, дунёда олий ўқув даргохини битирган 75 миллион талаба иш билан таъминланмаган.

Ишсизлик бўйича “ким ўзар”

Ишсизлар сони бўйича Мавритания биринчи ўринда турибди. Бу мамлакатда ишга яроқли ахолининг 30,89 фоизи ишсиз экани маълум қилинди.

Италияда бу рақам шу йилнинг феврал ойида 13%  ташкил қилди. Мамлакат Миллий статистика институтнинг маълум қилишича, ўсмирлар ўртасидаги ишсизлик 42,3 фоизни ташкил қилади.

Кипр ва Грецияда хам шу каби холатни кўриш мумкин. Еврохудудда февраль ойида ишсизлик 11,9 фоизни ташкил қилди. 

Ғарб иқтисодчиларининг сўзларига қараганда, ишсизлик нафақат қолоқ, балки ривожланган мамлакатларнинг  ҳам асосий муаммоларидан бирига айланиб қолди.

Тадқиқотчилар ишсизлик рухий стрессга сабаб бўлишини айтишади. Америкалик олимларнинг сўзларига қараганда, бир йил ишсиз юриш беш йиллик умрнинг заволига айланар экан. Ишсизлик  жиноятчилик ва гиёхвандлар сонининг ортишига, ўз жонига қасд қилувчиларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Мана шунинг ўзиёқ ишдан айрилган ва тақдир хукмига ташланган инсон жамият учун хавфли эканини англатади.

Бизда бошқача манзара

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса касаначилик меҳнатини ривожлантириш ҳамда ролини оширишга алохида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистонда хукумат томонидан  2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастурдан кўзланган мақсад – демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бандлик ва тадбиркорликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кенг миқёсдаги ва бир-бири билан ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.

Мамлакатимизда 2014 йилда 983,6 мингта иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Асосий эътибор таълим муассасаларининг битирувчиларини, аёлларни, ногиронларни ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифаларини ишга жойлаштиришга қаратилган.

Ш.Тўлаганов, Сиёсий шарҳловчи


Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 1320 | Добавил: JAMSHID | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 USplaya   (2014.04.25 10:25) [MALUMOT]
Bizni xukumat 100 yilni o`ylab ish qiladi! ertaga xali Amerikalar ish qidirib bizga keladi Rossiyaliklar chorniy ishlarda ishledi!!! Olga Uzbekiston!!!!! smile smile smile smile smile smile

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz