Кеча Россияда президентлик сайлови бўлиб ўтди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унда сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 64 фоизи иштирок этган. Овозларнинг 45 фоизи санаб чиқилганда, мутлақ етакчилик Владимир Путинда эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди: сайловда қатнашганларнинг 63,95 фоизи унинг президент бўлишига истак билдиришган. Иккинчи ўринни эгаллаган Геннадий Зюганов 17,29 фоиз, учинчи ўриндаги Михаил Прхоров 7,07 фоиз, тўртинчи ўриндаги Владимир Жириновский 6,86 фоиз овоз тўплаган. Сергей Миронов эса ҳаммадан кам овоз олди – 3,74 фоиз. Овозларнинг ҳаммаси санаб чиқилса, бу рақамлар янада аниқлашади.
Владимир Путин 2000 йилда 50,94 фоиз, 2004 йилда эса 71,31 фоиз овоз тўплаб, президентлик сайловида ғалаба қозонган эди.