"Бунёдкор”нинг собиқ футболчиси Хосе Луис Вильянуэва uff.uz сайтига интервью берди.
Ҳужумчи интервью давомида "Бунёдкор”га маоши 8 миллион АҚШ долларига тенг Ривалдо, Зико, Сколори керак бўлмаганини ва жамоа улар келганларидан сўнг бузилганини айтиб ўтди.
"- Ривалдони чақириб, 8 миллион доллар маош беришганига ҳалигача тушунмайман. Сколари ва Зиколар нимага керак эди? Улар ўзбек футболига нима беришди? Ёки футболингиз улардан нима олди? Аксинча, улар келгунга қадар ҳаммаси рисоладагидек эди. Бразилияликлар келгач эса ҳамма нарсани қўлга ола бошлашди. Бу раҳбариятнинг энг катта хатоси эди, менимча. Ривалдонинг ўша "машҳур” учлиги келгач ҳаммаси бузилди. Роса яйрашди. Аммо жамоанинг иши сал ортга кетган эди ҳамки, улардан асар ҳам қолмади. Фақат шундан сўнг уларнинг асл қиёфаси кўринди. Афсус, бошида ҳаммаси қанчалик яхши бошланган эди-я… ",- дейди Хосе Луис Вильянуэва.