Одатий тарзда кечадиган тўйлар ҳозир урф эмас. Дунёда туйларни бир умр эсда қоладиган, ноодатий тарзда ўтказиш одати кенг тус оляпти…
·Агар ҳар куни дўконга югуриш жонингизга тегса унда америкалик жуфтликка ўхшаб, супермаркетда никоҳдан ўтинг. Келин шу дўконда кассир бўлиб ишлаган, йигит эса доимий мижоз бўлган.
·Сув ости дунёси ишқибозлари Deep Sea World in Fif улкан аквариумида никоҳдан ўтишган. Тўй учун махсус гидрокостюмлар тикилди. Келин учун махсус сувўтларидан гулдаста ҳам тайёрланган.
·Жанубий кореялик куёв югуриш майдончасида никоҳдан ўтишни лозим топишган.
·Ҳиндистонлик бир жуфтлик телефон орқали никоҳдан ўтишди. Келин яшайдиган шаҳарда комендант соати эълон қилингани учун у никоҳ уйига етиб бора олмаган.
·Непаллик икки ёш Эверест чўққисида никоҳдан ўтиб, дунё рекордини янгилашди.
·2003 йилнинг 11 август куни сайёрамиз тарихида биринчи фазовий никоҳ рўйхатдан ўтказилди. Халқаро фазовий станция командири Юрий Маленченко Екатерина Дмитриевага уйланди. Лекин Куёв фазода келин эса Ерда бўлган.
Манба: darakchi.uz