Муниса Ризаеванинг концерти хақидаги хабар интернет тармоғида тарқалганига бир кун ўтмай шов-шувга айланди.
Ҳали расман банер ва рекламалар чиқмаган бўлсада, хонанданинг ашаддий мухлислари ичига ўт тушган, дея хабар беради Sayyod.uz нашри.
Одамлар агар чипта нархи 1000 доллар бўлса хам концертга тушаман деганига нима дейсиз: "Муниса ягона ва бетакрор!!! Худо хохласа барча оила аьзоларимни билет $1000 бусаям обораман!” қабилидаги фикрлар тинмаяпти.
Мунисанинг маъмурларини телефонларини-ку гапирмаса хам бўлади, улар қўнғироқлардан портламоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, хозирча Мунисанинг концерти хақидаги маълумотлар расман тасдиқланмди. Муниса Ризаева концерти билан боғлиқ маълумотлар ўша кунгача сир тутилиши режалаштирилган.