Юртимизнинг баъзи бозорларида"Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Coca-Cola, Fanta, Sprite ва Burn энергетик ичимликлари одатдагидан арзон нархларда сотилмоқда.
Маълумки сўнгги пайтларда, 1,5 литрли Coca-Cola ичимлиги 7000, баъзи жойларда эса 8000 сўмгача кўтарилган эди, арзонлаштирлган ҳолатда эса унинг нархи 2500 сўм этиб белгиланди.
Маълумотларга кўра, унинг бу қадар арзон нархларда сотилишига сабаб яроқлилик муддати тугаётганлиги бўлган.
Аввалроқ завод жорий йилнинг апрел ойи сўнггигача профилактика ишларини тамомлаб, фаолиятини аввалги режимда давом эттириши маълум қилинган эди.
Сурат Facebook'нинг "Потребитель" гуруҳи фойдаланувчилари томонидан олинган.