Главная » 2014»Февраль»3 » Chevrolet Spark “компакт” сериясидаги энг хавфсиз автомобиль деб топилди.
00:00
Chevrolet Spark “компакт” сериясидаги энг хавфсиз автомобиль деб топилди.
Америка йўл
хавфсизлиги институтининг
11 та модель орасида
ўтказган краш-тести
натижаларига кўра,
ўзбекистонлик автомобиль
ишқибозларининг севимли
машинаси "Спарк”
йўловчиларни эҳтимолий
авариялардан яхши ҳимоя
қилар экан.
Экспертлар автомобилнинг
хавфсизлик даражасини олий
— Top Safety Pick+ даражада
маъқуллашди.
Ўзбекистонда ҳар беш нафар
автомобилчининг бир
нафари ушбу моделни
маъқул кўришини маълум
қилган. Шуни қайд этиш
керакки, ҳайдовчиларнинг
мазкур "суюклиси” ҳайдовчи
томонидан машина
кенглигини 25 фоиз қоплаш
меъёрини тўлиқ амалга
оширган биринчи компакт-
кар ҳисобланади.
Chevrolet Spark компакт-кар
билан бирга, краш-тестда
Mazda, Toyota, Honda, Hyundai
ва бошқа компаниялар
автомобиллари ҳам иштирок
этди.