Главная » 2014»Апрель»11 » Chempionlar Ligasi yarim finalida “Real”—“Bavariya”, “Atletiko”—“Chelsi” jamoalari bellashadi
16:50
Chempionlar Ligasi yarim finalida “Real”—“Bavariya”, “Atletiko”—“Chelsi” jamoalari bellashadi
Bugun, 11-aprel kuni Shveysariyaning Nyon shahridagi Yevropa futbol assotsiatsiyalari uyushmasi (UEFA) bosh qarorgohida Chempionlar Ligasi yarim finaliga qur’a tashlash marosimi bo‘lib o‘tdi. Unga ko‘ra, “Real” “Bavariya” bilan, “Atletiko” esa “Chelsi” bilan bellashadi. Bu haqda Sports.ru xabar berdi.
Chempionlar Ligasining yarim final bahslari 22—23 va 29—30-aprel kunlari o‘tkaziladi. Turnir finali esa 24-may kuni Lissabonda tashkil etiladi.
Мадриднинг «Реал» жамоаси Чемпионлар лигаси ярим финалида Мюнхеннинг «Бавария» клуби билан ўйнайди. Иккинчи ярим финал ўйинида «Челси» Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Мусобақанинг ушбу босқичига қуръа ташлаш маросими 11 апрель, жума куни УЕФАнинг Ньон (Швейцария) шаҳридаги қароргоҳида бўлиб ўтди ва ташкилот расмий сайтида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди.
Дастлабки ўйинлар ҳар иккиси 22 ва 23 апрель кунлари Мадридда ўтказилса, жавоб ўйинлари 29 ва 30 апрель кунлари Мюнхен ва Лондон шаҳарларида бўлиб ўтади.
Чорк финалда «Реал» икки ўйин натижасига кўра Дортмунд «Боруссия»сини мағлуб этган бўлса, «Бавария» Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубидан кучлироқ чиқди, «Атлетико» «Барселона» устидан, «Челси» эса Франциянинг «ПСЖ»си устидан ғалаба қозонди.
Мусобақа финал учрашуви 24 май куни Португалия пойтахти Лиссабонда бўлиб ўтади. «Реал» – «Бавария» жуфтлиги ғолиби финал учрашуви номинал мезбони бўлади.