«Билайн-Ўзбекистон» алоқа операторининг интернет хизмати 3 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан 19:50 атрофида ишламай қолди. Айни вақтда, қўнғироқлар ва SMS хизмати одатдагидек ишлашда давом этмоқда.
«Билайн-Ўзбекистон» интернет хизмати ишламай қолгани ҳақида компания абонентлари маълум қилишди. Ушбу хабар ёзилаётган вақтда ижтимоий тармоқларда ноодатий сокинлик кузатилаётган эди.
Компания ҳозирча ушбу ҳолат бўйича изоҳ ёки тушунтириш бергани йўқ. Айни вақтда, мамлакатнинг бошқа бир йирик алоқа оператори – Ucell абонентларида интернетга кириш билан боғлиқ муаммо йўқлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, «Ўзбектелеком» ва бошқа интернет провайдерлар Россия ҳудудидаги авариявий ишлар муносабати билан, 3 апрель, пайшанба куни соат 00:00дан 06:00гача интернет хизмати сифати ёмонлашиши мумкинлигини маълум қилганди.
|