Тошкентнинг Бектемир туманида жойлашган собиқ мотор заводи биноси ва ишлаб чиқариш цехларини реконструкция қилиш ишлари бошланди. UZ24’нинг хабар беришича, салкам 10 йил давомида фойдаланилмаган бинода, «осилган лавҳалар қараб хулоса қилинадиган бўлса», Artel заводи жой олади.
Маълумот учун, оила учун маиший техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган Artel компанияси ўз фаолиятини 2011 йилда бошлаган бўлиб, Жанубий Кореянинг Samsung, Хитойнинг Midea, Италиянинг Gloria ва Туркиянинг Odul компаниялари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳозирги вақтда Artel савдо белгиси остида кондиционерлар, чангюткичлар, микротўлқинли печлар, газ-, электр- ва аралаш плиталар, ошхона техникалари, электр мини-печлар, телевизорлар, кир ювиш машиналари, музлатгичлар ва мобил телефонлар ишлаб чиқарилмоқда.
|