“Beeline” алоқа оператори “Тунги тезлик” тариф режаси шартларининг яхшиланганлиги ҳақида хабар беради.
Энди Beeline‘нинг симли интернетидан фойдаланувчилари аввалги нарх эвазига бир соат кўпроқ - соат 00:00дан 09:00гача юксак тезликлардан баҳраманд бўла оладилар.
Воқаени шарҳлар экан, “Unitel”нинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Beeline‘дан симли интернет – бу юксак тезликдаги сифат ва барқарорликнинг манодош сўзидир. Ишонамиз, бу янгилик кўп абонентларимиз мувофиқ баҳолайдилар, ва бу Beeline‘нинг мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаш бобида навбатдаги олдинга қадам бўлади”.
“Тунги тезлик” тарифлари фойдаланувчилари ҳар ойда 25 000 Мегабайт трафикка эга бўладилар. Улар буни 1024 Кбит/с (ADSL абонентлари учун) ёки 10 240 Кбит/с (FTTB абонентлари учун) тезликда 00:00 дан 09:00 гача ишлатишлари мумкин. Ойлик абонент тўлови $15 ни ташкил қилади.
|