"Beeline” алоқа оператори компаниянинг Самарқанддаги хусусий офисларида энг янги iPad планшетларининг сотуви бошланганлиги ҳақида хабар беради.
Воқеани шарҳлар экан, "Unitel”нинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов шундай деди: "Яқинда "Beeline” Ўзбекистондаги "Apple”нинг ҳамкорига айланди, бугун эса инновацион мосламалар самарқандлик абонентлар учун мавжудлигидан хурсандмиз. Ишонаман, компания мижозлари буни муносиб баҳолайдилар, чунки хизмат кўрсатишни юқори даражага кўтариш аввалдаги каби бизнинг стратегик устуворлигимиз хисобланади”.
Эслатиб ўтамиз, 14 феврал куни "Beeline” нинг Тошкентдаги марказий офисида iPad Air ва Retina дисплейли iPad Mini планшетларининг сотувига старт берилди.
БМТдаги "Apple” дистрибьютерининг Марказий Осиёдаги бизнесни ривожлантириш менежери Андрей Петровский: "Apple”савдо тармоғи билан стратегик ҳамкорлик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қоплашни ва мамлакатнинг энг асосий шаҳарларида iPad планшетларининг сотувини кафолатлайди”.
Пойтахтнинг "Beeline” салонларидаги "Apple” планшетларининг баҳоси:
Retina дисплейли iPad Mini 32 Gb – 2 299 000 сўм;
Retina дисплейли iPad Mini 64 Gb – 2 599 000 сўм;
iPad Air 32 Gb – 2 599 000 сўм;
iPad Air 64 Gb – 2 899 000 сўм.