Демак, инсон бирон бир киши билан учрашганда, хох клиент, хох янги танишув бўлсин, биринчи 3 минут ичида ўша инсонга ё ижобий ёки салбий таъсурот қолдиради.
Бунинг сабаби инсонни ўзини қандай тутиши, қандай харакатлар қилиши ва нима гапиришига кўп нарса боғлиқдир. Агар сиз хар бир кўришган инсонингизга ва умуман атрофдагиларга яхши таъсурот қолдиришни билсангиз, одамлар сиз билан хамкорлик қилгиси келади ва сиз билан яқинроқ бўлишга харакат қилишади.
Кимни одамлар яхши қабул қилса, шу инсонни ишлари юради. Чунки тарихдаги буюк инсонлага қарасак, хаммаси одамларни ўзига жалб қилолган ва ёқимли бўлган.
Тана харакатлари ва узини тўғри тутиш сирларини кўп голливуд юлдузлари, сиёсатчилар ва бизнесменлар яхшилаб ўрганишади. Айниқса актерлардан Эл Пачино, Робер Де Ниро, Джорж Клунилар эл ичида ёқимлилиги ва ички шарми билан танилган. Албатта биз уларга ўхшашга харакат қилмаймиз. Бизнинг мақсад – ўзимиз қўйган мақсадга эришиш.
Хох танилиш бўлсин, хох миллионер бўлишликми ёки катта бизнесменми, фарқи йўк. Одамлар сизни хуш кўрмагунча, сиз билан уларни хамкорлик қилиш нияти бўлмайди.
Масалан:
Агар бир инсон билан кўришаётганингизда унга нисбатан кўпрок эгилсангиз, (кўпинча бизада хўжайинла билан кўришвотганда шунака бўлади)
Унда вазиятни бошкариш ўша инсонга утади. Чунки эгилиш итоат ва бўйсунишни маъносини билдиради. Шунинг учун бизда ёши катталарга бошимизни эгиб салом берамиз итоатимизни намоиш килиш учун. Агар сиз нотаниш одам билан куришаётган бўлсангиз ўзингизни гавдангизни тўғри тутинг, шунда шу вазиятда иковингиз тенг хуқуқли бўласиз.
Нозикроқ одам билан кўришаётганингизда итоатни изхор қилсангиз, кейинги вазиятларда хам у сизни бемалол бошқаради. Агар учрашаётган одамингиз билан кўришаётганингизда гавдангизни тўғри тутиб, қўл берганда яхшилаб ушлаб кўришсангиз, бу сигналлар билан биринчи ижобий маълумот ўтади ..Ўхў... ўзини тек тутяпти.. қўли хам мустахкам.. ўз ишини яхши биладиганга ўхшайди дўвдирамаслигига қараганда- дейди.
Хеч қачон чопиб югуруб юрманг!
Бу қилиқ салобатингизни пасайтиради. Ўзига ишонган салобатли рахбарлар ёки одамларни бошқарувчи инсонлар чопиб юришмайди.
Кўпинча қурилишлада уй эгаси устани чақирса, дарров чопиб келади.. шунинг учун уй эгаси хохлаган махал овқатини беради.. хохлаган махал қурилиш материалларини олиб беради..хуллас хохлаганини ўтказади... Бўтта.. асосан устани ўзи ўзини хурмат қилмаслигида. Агар инсон ўзини бирон бир бойдан ёки рахбардан кам деб билмаса.. у ўзини тўғри шошмасдан салобат билан тутади.
Кўпинча қурилиш бўлаётган жойларга борсам.. худди котта холаммикига кириб боргандай гавдамни тик тутиб кириб бораман ва баланд овоз билан фалончи қаерда деб сурасам.. устала югуриб келиб салом бериб, довдирашни бошлайди... Кимакан бу ? Уй эгасини жияними ? Ёки ўт беттан текширгани келдими? А ман фақат дизайнерман ҳолос :)
Шуни икки қулғиз билан эшитиб олинг! Сиз ҳеч кимдан паст хам эмассиз ва ҳеч кимдан юқори хам эмассиз. Ҳамма Одам атодан бўганлиги учун оддий ишчиям раҳбарам хамма тенг.
Ўшанга хамма вазиятда ўзингизни бемалол тутишга харакат қилинг. Ҳеч ким сизни уришмайди ёки хайдаб юбормайди ишиздан.
Демак асосларга ўтамиз:
1. Қўл беришиб кўришаётганингизда гавдани тўгри тутинг,агар эгилса сизам эгилинг.Қўлни тўгри ушланг.
А. Расмда биз тенгкурлик билан саломлашишни кўряпмиз. Қўлни жудаям қаттим сиқманг, лекин ушлашингиз мустаҳкам бўлсин.
Б. Расмда биз чап тарафдаги қўлни юмшоқлигини кўряпмиз. Буни балиқ қўл дейишади. Ушлаган одам ирганиб кетади. Кўпинча характери заифроқ инсонлар шундай кўришади.
Д. Расмдаги куришишда чап томондаги инсон кафтини пастга қаратган, ўнг томондаги шахсни кафти юқорига қараб қолган. Бу кўришишда чап тарафдаги инсон хукмдорлигини ва бошқарувини намоиш киляпти. Шу икки шахс тушган кўп расимлани кўриб чиқдим... хаммаси бир хил.. Чапдаги шахс ўзини қандай тутишни жуда яхши билади. Қўлни юқоридан келиши хокимликни ва бошкарувни билдиради.
2. Гапираётганингизда қўлингизни юқори кўтаринг ва кафтларингиз очиқ бўлсин.
Кафтларни очиқлиги ибтидоии маънода қўлингизда қурол йўқлигини ва очиқлигингизни баён қилади.
Ёпиқ кафтлар одамлар томонидан яхши қабул қилинмайди. Гавдада кўкрак қисмини очиқ туриши хам ижобий маънони билдиради. Ҳаётдан сиқилган одам кўкрак қисмини ёпиб олади.
3. Дистанцияни сақланг.
Гаплашаётганингизда ёки танишаётганизда оралиқдаги масофани сақланг. Танишувни биринчи 3 дақиқасида бу мухим рўл ўйнайди.
Хар бир инсонни ўз масофаси бўлади. Ўртача масофадан ичкарига интилманг. Агар шу масофаданам яқинроқ келсангиз сиз танишаётган одам орқага тирсалишни бошлиди.
4. Акс эттириш.
Яни сухбатлашаётган одамингизни харакатларини акс эттиринг. Икки сўзлашувчини харакатлари, ўтириш ёки туриш услуби икки хил бўган холатдагига нисбатан, қаршиздиги одамми харакатларини, қилиқларини акс эттирганизда.. сиз у билан тезда тил топишиб оласиз. Хатто бир биризни тушунишиз осонлашганини сезасиз.
Масалан у киши тез гапирса ва сиз секин гапирсангиз, сухбат боғланиши қийинлашади. Айниқса туриш ва қўл харакатлари бир бирингизникига ўхшаса тил топиш осон бўлади.
Ёки бўлмаса ўша инсонда яхши таъсурот қолдирасиз. Саволларингизга янада қониқарлироқ жавоб олаётганингизни сезасиз. Харакатлари умуман қарама қарши бўлган одамлар сухбат узилиб кетаётганида: Қанақадир у манга ёқмади-дейди холос, вазият нимадалигини англамай.
5. Ва албатта табассум!
Инсон онгига энг тез таъсир кўрсатувчи нарса бу табассумдир. Сизга нисбатан табассум қилишса беихтиёран кайфиятизга таъсир қилади ва шу билан бирга онгингизда қаршингиздаги инсонни хавфсизлигини тушуниб етасиз. Хақийқий самимий табассумда кўзлар атрофига ажин тушади. Ва у ижобий энергиядир.
Кўпинча машхур одамларни телепресса олдида турганида табассумига ахамият берсам суний мажбуран кулишади. Яни агар кўзларига алохида қарасангиз кўзларни жиддий турганини кўрасиз.
Суний табассум инсонга салбий таъсир қилади ва ишончсизлик туғдиради.
Аёллар эркакларга нисбатан 4 баробар кўпроқ жилмаядилар. Лекин бизнес леди учун бу қийин вазият. Тасавур қилинг 10-15 эркак киши орасида мажлисда аёл киши иштрок этяпти. Бу қийин вазиятни енгиллаштириш учун жилмайган аёл хакида эркаклар умуман бошқа хаёлга бориши мумкин. Шунинг учун эркаклар орасида ишлайдиган аёёлларга бироз қийинроқ. Шунинг учун биз хаммага табассум қилишни таклиф этамиз. Шунда ижобий энергия хаммаёқда бўлади. Агар бир хонада 2 киши ўтирган бўлсаю.. 3чи киши кайфиятсиз бўлиб кириб келса, роппа роса 2 минут ичида қолган 2 кишиниям кайфияти пасаяди. Чунки салбий энергия хам ижобий энергия хам таъсирчандир! Маймунлар хаётида хам шундай харакатлар кузатилади. Шимпанзелар бир-бирига табассум қилганида узлигини хавфсиз мухитдалигини сезишади.
Яхши таъсуротни 5 сирини билиб олдик.
Энди қолган 5 тасига ўтамиз.
Яъни 5 та учрашувда қаттиян қилиш керакмас булган харакатлар ҳақида.
6. Тез шошилиб гапирманг!
Биринчидан гапингизни асл мавзусини тушунтириб беролмайсиз. Иккинчидан сизнинг гапириш тезлигингиз эшитувчининг гапириш тезлигидан юқори булса, у умуман сизни тушиниш эхтимоли кам. Чунки инсон гапириш тезлиги каби фикрлайди. Яъни секинроқ тезликда гапирадиганлар, шошмасдан фикрлаб, ўйлайдиган инсон бўлади. Тестлар шуни кўрсатадики, агар эшитувчининг тезлигидан юқори тезликда гапирилган нутқ салбий таъсурот қолдиради ва тушуниб эштилишдан махрум бўлади. Демак, шошмасдан аниқ гапиришга ўрганинг.
7. Қўлингизни кўкрагингизга қовуштириб турманг!
Бу харакат фикран қаршиликни билдиради ва сизни фикрингизни тезда сотиб қўяди.
Айниқса савдо сохасида ишлайдиганлар ! Ёки одамлар билан мулоқотда бўладиган, короче хаммага. Агар мижоз билан гаплашаётганизда, яни кинна совотганизда, мижоз сизни фикрингизга қарши бўлиб, қўлини кўксига қилиб, қовуштириб олса, уни қўлини ечиб юборишга харакат қилинг. Масалан: қўлига ручками, дафтарми берсангиз, қўли ечилади ва тўғри фикрлашига сабаб булади. Чунки қўлни қовуштириб туриш салбий таъсирни кучайтиради. Инсон ўзини ушаб тийиб туриш учун қўлларини боғлаб олади.
Қўлни қовуштириб туриш олдиндаги одам билан ўз оралиғида тўсиқ қўйиш маъносини билдиради. Бундай холатда гапирган гапингизни атиги 40% фоизи эштилади... қолгани эсда қолмайди. Демак учрашувда яхши таъсурот қолдиришнинг 6чи сир қўлингизни кўкрагингизга қовуштириб турманг!
8. Юзингизга тегинманг!
Кўпинча одамлар ёлғон гапираётганида бурунларини учини тегиб қўядилар. Инсон асаблашганда юзига кон югуриши сабабли куп юзини силайди, ушайди. Хуллас агар сиз қаршингиздаги одам олдида куп узингизга қўлингизни олиб бораверсангиз - ишончсиз ва ёлгон аломатли инсонни таъсуротини қолдирасиз!
Хамда қўл билан лабни ва оғизни ёпиш - бирон бир нарсани яшираётганлик аломати хисобланади. Шунинг учун қаршингиздаги одамга яхши таъсурот қолдирмоқчи бўлсангиз узингизни очик тутинг ва қўлингизни юзингизга олиб бораверманг.
9. Ёлғон гапирманг !
Ёлғон гапиришни уддалайдиган даражада уста бўлсангиз хам, ёлғон гапирманг. Чунки сизни ёлғонингиздан хабардор бўлишганида обрўйингизни йиллар давомида тиклай олмайсиз. Инсонни обрўсини ёлғончалик тез синдирадиган йўл йўқ. Қанчалик махоратли бўлсангизам, бизни танамиз ёлғон гапирганимизда хаяжонимизни сотиб қўяди ва қаршимиздаги инсон психолог бўлмаса хам, биздаги айёрликни сезиб биздан четлашади ва ишончисизлик билдиради.
10. Тайёрланмасдан келманг-практика!
Албатта бирон бир мухим учрашувдан аввал уйда хотиржам холингизда тайёрланиб олинг. Ўзингизни қандай тутишни ва нималар хақида гапирмоқчи бўлганингизни. Агар сиз практика қилиб олсангиз танангиз хам учрашувда хотиржам бўлади.
Хозирча шу.
Miraziz
miraziz.uz