Ҳозиргина Осиё чемпионлар Лигаси А гуруҳи 2-туридаги "Истиқлол” – "Насаф” ўйини якунига етди.
Учрашувда ҳисоб очилмади ва ОЧЛда биринчи мавсумини ўтказаётган қаршиликлар дастлабки очкосини қўлга киритди.
ОЧЛ-2012. А гуруҳи. 2-тур.
ИСТИҚЛОЛ – НАСАФ – 0:0 (0:0)
ИСТИҚЛОЛ: 1. Маҳди Раҳмати, 2. Хосро Ҳайдарий, 3. Меҳди Амирободи (с), 5. Суҳайл Омаранзода, 9. Араш Бурҳоний (37. Исмоил Шарифат, 82), 12. Жлойд Самуэл, 16. Мейсам Ҳусайний, 20. Горан Жеркович (10. Милад Мейдавуди, 65), 32. Феридун Занди, 33. Пежман Мунтазари, 40. Али Хамуди (11. Муҳсин Юсуфи, 85).
НАСАФ: 42. Муроджон Зуҳуров, 4. Мақсуд Каримов (2. Шерзод Аъзамов, 46), 5.Ботир Қораев, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8. Андрей Переплёткинс, 17. Артур Геворкян, 18. Фозил Мусаев, 19. Иван Бошкович, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (23. Мирзакамол Камолов, 81), 34. Боян Малишич.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Жазира” "Ал Райян”ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва гуруҳда яққол пешқадамга айланиб олди. "Насаф” учинчи турда "Ал Райян” меҳмони бўлади. 3-тур ўйини 3 апрелда ўтказилади.
А гуруҳи, 2-турдан кейинги вазият.
Жамоа | Ўйин | Т-Н | Очко |
1. Ал Жазира | 2 | 7-4 | 6 |
2. Истиқлол | 2 | 1-0 | 4 |
3. Насаф | 2 | 2-4 | 1 |
4. Ал Райян | 2 | 2-4 | 0
|
«Бунёдкор» «Поханг»ни сафарда мағлубиятга учратдиТошкентнинг «Бунёдкор» клуби 2012 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
Жанубий Кореяда «Поханг Стилерз» меҳмони бўлган Миржалол Қосимов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоа голлари Лутфулла Тўраев ва Камолиддин Мурзоев ҳисобига ёзилди.
ПОХАН СТИЛЕРЗ (Жанубий Корея) - БУНЁДКОР (Ўзбекистон) 0:2 (0:1)
Голлар: Л.Тўраев 28 (0:1), Мурзоев 77 (0:2)
Огоҳлантириш: Ким Вон-Ил 24
"Похан Стилерз”: Шин Хва-Йон, Ким Кван-Сук, Хван Чжин-Сун, Ким Вон-Ил, Ким Тэ-Су (Ким Чан-Хёи 82), Чжун Хон-Юн, Шин Кван-Хун, Го Му-Юл, Шин Хюн-Мин (с), Чо Чан-Хо (Парк Сун-Хо 75), Ианис Зику (Но Бюн-Чжун 52)
Захира: Парк Хи-Чул, Зоран Рендулич, Хван Чжи-Су, Ким Да-Сол (дарвозабон)
"Бунёдкор” (Тошкент): Нестеров, Каримов, Ғофуров, Карни (Кенжисариев 90), Саломов (Мельзиддинов 90+2), Л.Тўраев, Филипосян, Мурзоев (Солиев 90+2), Карпенко (с), С.Жўраев, Козак
Захира: Мандзукас, Пардаев, А.Тўраев (дарвозабон)
Ҳакамлар: Али Ҳамад Ал-Бадвави. Солиҳ Муҳаммад Ал-Марзуқи, Омар Сулаймон. Ҳамад Аҳмад (барчаси - БАА)
Назоратчи: Азими бин Абдуллоҳ (Малайзия)
Комиссар: Муҳаммад Музаммил (Сингапур)
20 март. Похан. "Стильярд”. 3 449
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Австралиянинг «Аделаида Юнайтед» клуби ўз майдонида Япониянинг «Гамба Осака» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, «Е» гуруҳининг яққол пешқадамига айланиб олди.
«Бунёдкор» ва «Поханг»нинг барча кўрсаткичлари, ҳозирча, бир хил бўлса, «Гамба» икки учрашувда ҳам имкониятни бой бериб, ўз дарвозасидан бешта жавобсиз гол ўтказиб юборгани ҳолда гуруҳ аутсайдери бўлиб турибди.
3-тур «Бунёдкор» Японияга сафар қилса, «Поханг» ўз майдонида «Аделаида Юнайтед»ни қабул қилади. Ўйинлар 3 апрель, сешанба куни бўлиб ўтади.
Пахтакор» ОЧЛдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида ўз майдонида дуранг ўйнади.
Деян Журжевич шогирдлари БААнинг «Банияс» жамоасига қарши ўйинда ҳисобни биринчи бўлиб очишди – «Пахтакор»нинг ОЧЛ-2012даги дастлабки голи 29-дақиқада Дилшод Шарофетдинов ҳисобига ёзилди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлим «Банияс» ғалабаси билан якунига етди. 60-дақиқада «Банияс» футболчилари амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, «Пахтакор» ҳимоячилари эътиборидан четда қолган Муҳаммад Фавзий ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Қатарнинг «Ал-Араби» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоалари ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи учрашуви Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.
Ҳозирча, «Банияс» тўрт очко билан «В» гуруҳи пешқадамига айланиб олган бўлса, «Пахтакор» бир очко билан учинчи ўринга кўтарилди. 4 апрель, чоршанба куни бўладиган 3-тур ўйинларида «Пахтакор» Тошкентда «Ал-Араби»ни қабул қилса, «Банияс» Саудияда меҳмон бўлади.