Бугун Тошкент вақти билан соат 11:08да яна зилзила содир бўлди. Бу сафар 3-4 балл атрофида, ва икки мартта. Шунингдек 24 май тунидагисидан сал узоқроқ силкиниб турди. Фарғона ва бошқа вилоятлардан хабар беришларича, у ерларда хам турли 2дан -5 баллгача силкиниш сезилган. Бу сафарги зилзила эпицентри Жиззах тарафлардан дейишмоқда ва у ерда 6,2 баллни ташкил этган. Бир зумда вацап ва интернет оламида 1-июнь куни 1966 йил куни Ўзбекистондаги вайроналарга сабаб бўлган кучли зилзила кутилаётгани, МЧС хозирда чоралар кўриш устида иш олиб бораётгани хақида хабар тарқала бошлади. Бу масала бўйича МЧС билан боғландик: -Бу тарқалган гап-сўзлар асоссиз, хабаримиз бор. Олдиндан башорат қилиб бўлмас нарсаларку. Сейсмологик марказлар мавжудку -Албатта, лекин бундай аниқ маълумот хақида хеч қандай хабар йўқ. Асоссиз миш-миш бу. 1-июнь куни хеч қандай кучли зилзила хақидаги огохлантиришлар мавжуд эмас. 24-майдан 25 майга ўтар кечасидаги зилзиладан бироз аввалги, Хайвонот боғи тарафда кузатилган НУЖ хақида нима дея оласиз? -Булар хақида маълумот хам хабаримиз хам йўқ. Икки кунлик ораси яқин бўлган кетма-кет зилзилалар сабаби нимада? -Оддий табиат ходисаси, ер тагидаги унсурлар харакатланиши натижасида бўлмоқда.
KECHA KUNDUZI SOAT 11 DA BIZDA YER QIMILADI MARG'ILONDA KECHASI XAM MISH MISHLA BO'LGANDI KECHKI PAYIT SOAT 10 DA YANA QIMIRLASHI MUMKUN DEB ALLOXGA SHUKUR QIMILAMADI.