ЗИЁДАНИНГ ЭНГ КАТТА КАМЧИЛИГИ
1. Мактабда қайси фандан ёмон ўқигансиз?Математика, алгебрадан ёмон ўқиганман. 2. Болаликда қандай бўлгансиз?Болаликда жуда шўх бўлганман. Дўстларим фақат ўғил болалардан иборат бўлган. 3. Эрталаб, одатда, соат нечада турасиз?Кўпинча соат тўққизда уйғонаман. 4. Биринчи тутган уяли телефонингиз эсингиздами?Биринчи "Моторола” русумли телефон тутганман. 5. Тилла балиқчани тутиб олсангиз, нима сўраган бўлардингиз? Орқага қайтиб кетавер, менга керакмассан, ҳаммаси Худодан деган бўлардим. 6. Кўзгуга қараганда, нималарни ўйлайсиз?Бугунги куним яхши ўтсин, бугун жуда чиройлисан, дейман. 7. Сизнинг энг катта камчилигингиз?Камгаплигим. 8. Биринчи марта саҳнага чиққанингизда нималарни ҳис қилгансиз?Мухлисларим кўп бўлсин, одамларнинг назаридан қолмай, деб ният қилганман. 9. Севимли асарингиз?Бундай асарлар кўп. 0. Охирги кўрган фильмингиз?"Шомурод ва Дурдона”ни кўрдим. 11. Сиз моҳир ёлғончимисиз?Йўқ. лекин ишлатиб туришга мажбурман. Яхшилик мақсадида. 12. Уй ишлари билан шуғулланасизми?Албатта. Якшанба кунлари. 13. Ёнингизда доим олиб юрадиган буюмингиз?Телефон. 14. Қайси овқатни пиширишни билмайсиз?Қайси овқатни билмайман? (ўйланиб). Йўқ, ҳаммасини пиширишни биламан. 15. Мухлислардан олган энг эсда қоларли совға?Ўзимнинг суратларим билан соат беришган. Ўша берилган кун ва соатида, тўхтатиб қўйганман. Эсдалик бўлиб қолган. 16. Севгини қандай таърифлаш мумкин?Ҳали бу борада уқувим унчалик яхши эмас, назаримда. Таъриф беришга ёшлик қилсам керак. 17. Ўзингизга энг ёқадиган қўшиғингиз?"Ҳар сония”.18. Телефонда ким билан кўп гаплашасиз?Ота-онам, продюсерларим, иш бўйича ишхонадагилар билан. 19. Энг кўп ишлатадиган иборангиз?Хўп бўлади. 20. Севимли актёр ва актрисаларингиз?Мурод Ражабов, Гулчеҳра Жамилова. 21. Машинани кўпинча қанча тезликда бошқарасиз?Шошилган пайтларимда 100-120 км/соат тезликда ҳам юришим мумкин. Лекин кўпинча 60-80 км/соат тезликда бошқараман. 22. Саҳнада юз берган бирор кулгили воқеани эслай оласизми?Жуда кўп бўлган бундай воқеалар. Бир марта Ангренда микрофоннинг сими узилиб, тушиб кетган. Колонколар яхши бўлмагани учун фонограммада айтишга мажбурмиз. Ўшанда қизариб кетганман. Ҳамма менга ҳайрон бўлиб қарайди. На кулишни билишади, на ачинишни. Ўшанда уялганимдан жонли куйлаб берганман. 23. Синфдошларингиз билан учрашиб турасизми?Вақт етишмагани учун камроқ учрашамиз. 24. Кўп ўқиган китобингиз?Ўткир Ҳошимовнинг асарлари. 25. Интернетдан фойдаланасизми?Умуман фойдаланмайман. Қизиқмайман. 26. Ўзингиз тўғрингизда бизга маълум бўлмаган учта маълумотни айта оласизми?Менимча, ҳамма нарса маълум бўлса керак. 27. Сизга ҳеч лақаб қўйишганми?Қўйишган, лекин буни айтиш шарт эмас. Кейин ҳамма шунақа деб чақиради. 28. Қайси давлатда клип олишни хоҳлардингиз?Туркияда олганмиз, Анталияда. Энди Истанбулда олсак, яхши бўларди. 29. Хорижий тилларни биласизми?Йўқ. Худо хоҳласа, энди ўрганаман.30. Нима учун кўп дуэт куйлайсиз?Чунки ёқади. 31. Юмор ҳиссингизни қандай баҳолайсиз?Аслида, жуда ҳазилкашман. 75 фоиз ҳазилкаш бўлсам, 25 фоиз жиддийман. Балки 50-50 дир. Лекин дўстларим орасида бўлсам, жуда ҳазилкашман. 32. Қайси фаслни яхши кўрасиз?Қишни яхши кўраман. Ўзим қишда туғилганим учун бўлса керак. 33. Газета-журнал ўқиб турасизми?Ўқиб тураман, албатта. "Даракчи”, "Ҳумо”... Жуда кўп. Ишхонага олиб келишади.
СЕВДОРА тайёрлади.
|