Француз актёри Самарқанд ва Тошкентни зиёрат қилди.
Таниқли француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистонга етиб келди. Хабар бериб ўтганимиздек ушбу актёр ўзбек бадиий филмида рол ижро этиш учун розилик берган. Куни кеча фильм сценарийси муалифларидан бири Гулнора Каримова ва фрациялик ижодкор ана шу лойиҳа устида иш бошлашган.
Бу ҳақда Гульнора Каримова Твиттердаги саҳифасида маълум қилган, дея хабар беради CA-News.
Жерар Депардьенинг Гулнора Каримова ёзган шеърни ўқиб бериши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз "Олтин Гепард" халқаро кинофорумида фестивал директори Акбар Ҳакимов Жерар Депардье ўзбек фильмида суратга тушишга розилик бергани ва у V-VI асрларда Ўрта Осиё ҳаётига оид тарихий серилада роҳиб образини яратишини маълум қилганди.
Депардье юртимизга ташрифи чоғида Самарқандни зиёрат қилди ва кеча "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтган "Янги авлод" болалар фестивали гала-концертида иштирок этди.