Жанна Фриске мия саратони хасталиги билан касалланган. Бахтга қарши, ўсимтани энди жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлаб бўлмайди: касаллик сўнгги - IV босқичда. Бу ҳақда LifeNews нашрига санъаткорнинг яқинлари хабар беришди.
Ҳозирда Фриске ҳорижда даволаш муолажаларини ўтамоқда. Қўшиқчи ва актрисанинг касаллиги ҳақидаги маълумотлар анчагача ўз тасдиғини топмади. Аммо 20 январ куни Жанна Фрискенинг турмуш ўртоғи ушбу хабарнинг миш-миш эмаслигини тасдиқлади.
"Бизнинг оилага катта синов юборилди. Жанна саратон билан касалланди. Биз биргаликда курашяпмиз ва бир он ҳам мўъжизага ишонишдан тўхтамаймиз. Ҳаммага ягона истак билан
мурожаат қиламиз — бизни меҳрли сўз ва дуо билан қўллашсин", — деди Фрискенинг эри Дмитрий Шепелев унинг расмий сайтида. Ушбу хабардан сўнг сайт ишлашда тўхтади.