Главная » 2013»Июнь»20 » Жамоат транспорти ҳайдовчилари тезликни оширмаслик ҳақида огоҳлантирилди
00:08
Жамоат транспорти ҳайдовчилари тезликни оширмаслик ҳақида огоҳлантирилди
Агар эътибор берган бўлсангиз, ўтган ҳафтадан буён Тошкент шаҳрида барча турдаги жамоат транспортларида, шунингдек шаҳар ташқарисига қатновчи маршрут-таксиларда тезликни 60 км/соатдан оширишни тақиқловчи йўл белгиси акс этган ёпиштирма эслатмалар пайдо бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасидан маълум қилишларича, ушбу белги бор-йўғи тезликни оширишни таъқиқлашни англатади, бундан бошқа мақсад йўқ. Уюшма вакилининг сўзларига кўра, бу янги жорий қилинган янгилик эмас, у аввалдан мавжуд эди. Лекин ёпиштирма эслатмалар яқинда бўлганини қандай изоҳлаш мумкин?!. Маълум бўлишича, кейинги пайтларда шаҳар жамоат транспортлари ҳайдовчилари томонидан ўзаро "пойгалар"нинг тез-тез содир этилаётгани сабаб, уюшма уларни шундай йўл билан огоҳлантириб қўйишни мақсад қилган.