Пойтахтимиздаги "Туркистон” саройида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
alt
Ушбу мукофот билан тақдирланганлар орасида истеъдодли актриса Зарина Низомомитдинова ҳамда хонанда Руҳшона ҳам бор.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 4 августдаги фармонига биноан ушбу мукофот билан маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.