O‘zbek kinosining eng maftunkor aktrisalaridan biri – Zarina Nizomiddinova yana turmushga chiqmoqda! Yakshanba kuni shov-shuv sayti tarqatgan xabarga ko‘ra, hatto to‘y kuni ham yaqin – u yanvarning oxirlarida bo‘lishi kutilmoqda.
Tabiiyki, barchaning xayoliga birinchi navbatda "Kuyov kim ekan?” degan savol keladi. Aytishlaricha, aktrisamizning bo‘lajak turmush o‘rtog‘i biznesmen ekan. Hozirda Zarina to‘yga tayyorgarlik ko‘rib, o‘ziga mos eng go‘zal kelinlik libosi tanlamoqda.
Aytib o‘tish kerakki, Zarina Nizomiddinova avval ham oila qurgan va birinchi turmushidan bir o‘g‘li bor.
ЗАРИНА: "ТУРМУШ ҚУРГАЧ, ХОНАНДАЛИК ФАОЛИЯТИМНИ КУЧАЙТИРАМАН!"
Айни пайтда хорижда саёҳатда юрган Зарина тўйи ҳақидаги маълумотларни ошкор этганимиз учун озгина эътироз билдирди. Унга кўра, шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни сир тутишни яхши кўради. Бироқ, хушхабарни унинг яқин дўстларидан бири расмий маълумот сифатида сайтимиз учун тақдим этганини айтгач, у ранжиганини ёдидан чиқарди. Ўзбек киносининг энг гўзал актрисаларидан бири ва айни пайтда хонанда сифатида ҳам ижодини оммага тақдим этаётган Низомиддинова тўй борасидаги хабарни шундай очиқлайди:
-Турмуш ўртоғимнинг санъатга дахли йўқ. У бизнесмен. Ижодимни қадрлайди, ёши катта бўлгани учун ҳам мени яхши тушунади. Тўйни кичик маросим сифатида ўтказишга қарор қилдик. Оила қургач, хонандалик фаолиятимни кучайтираман. Ҳозир ҳордиқ чиқаряпман. Об-ҳаво иссиқ.
Тилагимиз битта: бахтли бўлинг, Зарина!
Яна бир гап, яхши гапларни элдан сир тутиш шарт эмас. "Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич” деган нақл ҳам бежизга эмас. Ахир, бундай бахтли кунларга етганлар бор, яна етмаганлар қанча! Ҳасадгўй ҳамкасблардан эса сир тутиб, ҳимояланиб бўлмайди. Аксинча, улар ҳам билсин, бахт бағри бутун яхшиларга кулади!
Жасур