Замонавий эркаклар ўз ёшини бошқача ҳис қилади. 1000 нафар эркакда олиб борилган тадқиқот ишлари улар фақат 54 ёшдагина ўзини улғайган деб ҳис қилишини кўрсатди, деб ёзади "The Telegraph” нашри.
Бу ёшда эркаклар оила қуриб, ўзларини энди хавфсизликда деб баҳолашар экан.
Экспертлар бунга катта молиявий босим ва кечки оталик туфайли эришилиши аниқлади. Эркакларда айнан 54 ёшдан кейин лаззатланиб яшаш имконини берувчи ҳақиқий ҳаёт бошланар экан. Эркакларнинг кўпчилиги пенсия ёшига яқинлашмагунича ижтимоий барқарорлик даражасига чиққанига ишонмайди. Сал ёшроқ эркаклар эса жисмоний камчиликлар, пул билан боғлиқ муаммолар ва ёлғизлик туфайли келиб чиқадиган доимий тарзда ўз кучига ишонмаслик ҳиссини туйиб яшайди.
Эркаклар учун энг қўрқинчли нарса уй сотиб олиш имкониятининг йўқлиги бўлиб чиқди. Шунингдек, улар кал бўлиб қолишдан ва ишини йўқотишдан ҳам қўрқиши аниқланди. Муаммолар рўйхатидан ёлғиз қолиш, пенсияга чиқа олмаслик, ёмон саломатлик каби қўрқувлар ҳам ўрин олди. Бундан ташқари, эркакларни тишларининг ёмон аҳволда эканлиги, кўзойнак тақиш зарурати, ажрашиш, импотенция ва қашшоқлик ташвишлантириши ҳам аниқланди.