Статистика XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2013 » Июнь » 14 » Хотинларни урманг, мўмин эркаклар!
00:08
Хотинларни урманг, мўмин эркаклар!
Хотинлар сизларга эмас эрмаклар, Лозимдир аларни суйиб юрмаклар! Росули акрамдан бир хитоб келмиш, Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Баҳор туйғулари ёт эрур қишга, Ҳёлинг ҳар қандай чоғ тишни тишга Кучингиз ишлатинг арзирли ишга Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Ибодатдан олинг қалбингиз чин, Ижодга сарфлангиз туйғунинг кучин. Болангиз одамдек ўсиши учун Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Йўқолгай чинакам ҳаловатингиз Қимматга тушажак ҳиёнатингиз, Қадрланг дунёвий омонатингиз Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Ҳар қандай чоғ инсон товушин қилинг, Кўча эмас, уйнинг ташвишин қилинг, Уйдан чиқиб кетинг, мард ишин қилинг, Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Бу йўл ислом деган йўлларингизмас, Ибодатга лойиқ қўлларингизмас. Улар сизга тобеъ қулларингизмас, Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Уйингиз тўрини қилманг ҳарбия, Шаръий талабларга айланг талбия! Қўлингиздан келса беринг тарбия Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Боқийни эслатиб бугун фанода Улар сақлагайлар сизни зинодан, Оятдаги рухсат бошқа маънода Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Улар қалбингизга ҳақиқий малҳам, Вужудингиз ила юракка маҳрам. Ибратингиз бўлсин Росули акрам! Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Вақтида тарбия соатин ўтинг, Насиҳатлар ила ўгитлар ўқинг, Аммо энг сўнгги дам Аллоҳдан қўрқинг Хотинларни урманг, мўмин эркаклар! Исломнинг ғамини есангиз агар, Ҳақ дин таълимотин севсангиз агар, Охирги умматман десангиз агар Хотинларни урманг, мўмин эркаклар!
Категория: SHERIYAT |
Просмотров: 3033 |
Добавил: _GooGooWa_
| Рейтинг: 3.7 /3
Всего комментариев: 19
Порядок вывода комментариев:
По умолчанию
Сначала новые
Сначала старые
Yahwi, menham kelin olsam, kelinimi urmiman.
Juda ibratli zo'r sher QOYIL!
AYOL MO'TABAR FAQAT Bazilari bundan Mosuvo bo'lgan
Hm mard erkak xotinini urmaydi
erkeligini bildirib qo'yish keragu onda sonda 1 2ta tarsaki xech nima qilmas
Xotin erini xurmat qlsa, Tilidan zahar tomasa, erkak kiwi umuman urmaydi.
Bilmadim, l.n, er ichib kelsa ba'zi bir xotinlar, - voy naga ichib keldiz, wu savilam o'lsinda. deydi, k.n, u tayoq yemi man yeymi, ex. Ps. Ichgan b.n teng b.b bo'ladimi?
яхши!
qoyil, sherga gap yo'. Ayollarimizni asraylik ey birodarlar!
Agar uylansam man sevgan insonimni yani xotinimni guldek asrayman chunki baxtli bo'lishga hamma loyiqdir.Baxtli hayot qurish eng shirin orzularimdan biri
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]
2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
Хостинг от uCoz