Мана сизга ҳайвонларнинг ухлаши ҳақида қизиқарли маълумотлардан.
1.Мушуклар ўртача 13–14 соат кундиз куни ухлашади, кечаси эса уйда айланиб юришади. Сабаби шундаки, ёввойи табиатда улар кечаси ов қилишади. Катта мушуклар, йўлбарс кабилар ҳам кўп вақт ухлашлиги мумкин.
2. Дельфинлар шундай мизғиб олишлари мумкинки, уларнинг ярим мияси уйқуда қолиши мумкин.
3. Отлар ва сигирлар туриб ухлай олади, лекин ётмагунигача туш кўра олишмайди.
4. Жирафалар ҳафталар давомида ухламаслиги мумкин.
5. Чўл шиллиқ қурти уч йил ухлай олади.
6. Ўрдакбурунлар уйқу давомида ўз ўлжасини ўлдириш жараёнидаги ҳатти ҳаракатларни қилишлиги мумкин.
7. Ваҳшийлардан бекиниш учун африканинг гвинейа бабуинлари дарахтнинг учида чўккалаб ухлашади.
8. Кўршапалаклар айрим сабабларга кўра оёқларини осмонга қилиб ухлашади. Биринчидан улар унча билинмас ўлжа ҳисобланади, бундан ташқари хавфни сезишганда дарров учиб кетишади. Қушларга қараганда, кўршапалаклар ердан уча олмайдилар.
9. Альбатрослар парвоз давомида ухлай олади.
10. Чумолилар ҳеч қачон ухлашмайди деб ҳисобланса ҳам, оловли чумолилар устида изланиш натижасида, чумолиларда кун давомида 253 маротаба ухлаш воқеалари учратилган, бу ухлашларнинг ҳар бири 1,1 минут давом этган.