«Даракчи» газетаси таниқли бошловчиларнинг тўйлардаги хизмат ҳақлари бўйича рейтингларини тузиб чиқди. Тўйларга бориш нархлари «шартли бирликлар»да кўрсатилган (1 «шартли бирлик» = 1000 доллар).
Унга кўра, тўйда бошловчилик хизматини кўрсатувчилар орасида биринчи ўринни Дилноза Кубаева эгаллади — у 1 «шартли бирлик» эвазига тўйни ўтказиб беради, яъни 1000 доллар.
Бошловчилар ичида кучли учликни Дилдора Рустамова (400 доллар ) ва Даврон Кабулов (400 доллар) тўлдиради.
Кейинги ўринларда Райҳон Уласенова ва Жаҳонгир Мирзо (400 доллардан), Рихситилла Абдуллаев (300 доллар) Толиб Мўминов (200 доллар) ва Меҳриддин Раҳматов (150 доллар) номлари қайд этилган.
«Даракчи» тадқиқотига кўра, тўйлардаги навбатчиликларни ҳозир асосан 3 ёки 4 нафар йигит-қизлардан иборат гуруҳлар олиб бораётгани ва уларнинг белгиланган қийматлари ҳамёнбоплиги айтилди. Кўпинча таниқли хонандалардан кўра ёшлардан иборат янги гуруҳларга мурожаат қилиш тўй эгаларига осонроқ бўлмоқда.
Хабар қилинишича, «Санъат» гуруҳи 1,500 доллар, «Шарқ» 1,200 доллар, «Караван», «Элдидо» ва «Пойтахт» гуруҳлари эса 600 доллар эвазига навбатчилик қилади.
Бундан ташқари, 300 доллар эвазига тўйни «қизитиб» берадиган гуруҳлар ҳам борлиги қайд этилган.
|