Ўзбекистонда ташқи интернет каналга уланиш бўйича муаммолар юзага келмоқда. Бу ҳақда Kun.uz сайти Ўзбекистоннинг TPS интернет-провайдерига таяниб хабар бермоқда.
Муаммоларга айнан нима сабаб бўлаётгани ҳозирча номаълум, тармоқ қанча вақт ичида барқарор иш тартибига ўтиши ҳозирда ҳисоблаб чиқилмоқда.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, – дейилади TPS хабарида. Ўзбекистон
алоқа бозори монополисти ҳисобланган «Ўзбектелеком” ушбу носозликлар тўғрисида маълумот бермаган.
16 январь, пайшанба куни Тошкент вақти билан 13:30 атрофида жисмоний жиҳатдан Ўзбекистонда жойлашган веб-сайтлар мамлакатдан ташқарида очилмай қолган, мамлакат ичкарисидаги интернет-фойдаланувчилар эса халқаро сайтларга киролмай қолган.
Узилиш тахминан 30 дақиқага яқин давом этган. Алоқа қайта тикланганидан сўнг, орадан тахминан 30-45 дақиқа ўтиб, ўзбекистонлик интернет-фойдаланувчилар яна ташқи
каналдан узилиб қолишган. Айни вақтда, ички ресурслар барқарор очилган, ишлаган.
Тахминларга кўра, носозликларга Қозоғистондаги алоқа магистралларида рўй берган авария
сабаб бўлган. Бундай ҳолат аввал ҳам кузатилгани интернет фойдаланувчилари томонидан