Сўнгги пайтларда оламда ноодатий ҳайвонлар – ортиқча тана қисмига эга
ёки бирор аъзоси етишмайдиган ҳайвонлар дунёга келиши ҳодисалар кўпаймоқда. Албатта, бундай "мутант- ҳайвонлар”нинг аксарияти дарҳол жон таслим қилади. Бироқ улар орасида одатий ҳаёт кечираётганлари ҳам учраб туради. Ана шундай ҳодисалардан бири Навоий вилояти Кармана туманида содир бўлди. Кармана тумани фуқароларидан бирининг айтишича, Т. Ғофуров маҳалласида фуқаролар йиғини бўлиб ўтган. Йиғинда аҳолига ғайриоддий жонзот – хонаки 6 оёқли бузоқча кўрсатилган. Маълум бўлишича, одатдаги 4 та туёқлар билан бирга ёш буқачанинг чап томондан яна бир жуфт туёғи бор.
Буқача шу йилнинг май ойида дунёга келган ва ўз кўриниши билан эгаси Фахриддин ва унинг қўшниларини қаттиқ ҳайратга солган. Фахриддиннинг айтишича, бузоқ соғлом сигир ва буқадан дунёга келган. Ҳозирда у соғлом ва бошқа бузоқлар каби ҳаёт кечирмоқда. Мутант буқача эгаси ўз молини сотиш ниятини билдирмоқда. Бир миллион сўм эвазига ушбу ғайриоддий буқачани қўлга киритиш мумкин.