24 июлдан бошлаб Ўзбекистоннинг шимолий, 26 июлдан эса бутун мамлакат бўйлаб ҳароратнинг кўтарилиши кутилмоқда.
Иссиқ об-ҳаво Эрондан, Туркманистон орқали юртимиз ҳудудига кириб келади ва август ойига қадар ҳукм суради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берган.
24- 31 июл кунлари кундузи ҳарорат меъёридан 4-6 даража кўтарилиб кетади.
24 июл куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 м/с. тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25, кундузи +34…+39, жойларда +40…+42 даражагача кўтарилади.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 м/с. тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20…+25, кундузи +35…+40, жойларда +42 даражагача етади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бироз булутли, лекин ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи +33…+38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузтаилмайди. Шарқдан секундига 7-12 м/с. тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи +34…+39 даража иссиқ бўлади.
Тошкентда 3-8 м/с.тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +20…+22, кундузи +36…+38 даража иссиқ бўлади.
Тоғли туманларда ҳарорат кечаси +11…+16, кундузи +23…+28 даража иссиқ бўлади.
|