2013 йил, 29 август кечга яқин Наманган шаҳридаги "Туркистон" мажмуаси ресторанида ёнғин юз берди. Мазкур мажмуа Наманган халқаро аэропортидан 4 километр нарида жойлашган. Дастлабки, маълумотларга қараганда ёнғин мажмуага қўшни бўлган "Туркистон" меҳмонхонасининг саунасида юз берган бўлиб, бунинг оқибатида ресторан бутунлай ёниб кетган, деб хабар беради uz24.uz сайти. Айни дамда ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Воқеа жойига етиб келган ўт учирувчилар алангани тезда бартараф қилишга муваффақ бўлишган. Жабрланганлар хақида маълумотлар келиб тушмаган. Эслатиб ўтамиз, бугун тунда Тошкентнинг Чилонзор туманидаги "Қатортол" савдо марказида ҳам ёнғин юз берган ва бунинг оқибатида бинонинг бир қисми ёниб кетган эди.
|