Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар (мобил интернетни қўшиб ҳисоблаганда) сони 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра 9,815 миллионга етди. Бу ҳақда Давлат Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси сайтида эълон қилинган.
2012 йил бошида юртимизда интернет фойдаланувчилар 8,827 миллионни ташкил қилгани маълум қилинганди. Демак, бир йил давомида ўсиш қарийб 1 млн.га етган. Шу кунларда Ўзбекистон аҳолиси 30 миллионга етиши кутилмоқда. Бу эса юртимизда ҳар 3 кишидан бири интернетдан фойдаланишини англатади.
Қўмита маълумотларига кўра, ўтган йили якунига кўра, маълумотларни узатиш халқаро тармоғидан умумий фойдаланиш тезлиги ўтган йил давомида 4850 дан 7780 Мбит/с гача, яъни 60% ўсган. Шунингдек: - Афтомат телефон станцияларини рақамли технологияга ўтказиш - 98%; - Оператор ва провайдер сони - 930 та; - «.UZ» доменидаги рўйхатдан ўтган доменлар - 15,8 минг; - Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари - 238 та; - Бир йилда рйхатга олинган дастурий маҳсулотлар - 208 тани ташкил этмоқда.