2014 йил бошида GM Uzbekistan ЁАЖ Chevrolet маркаси остида янги Chevrolet Orlando автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Бу ҳақда Daryo нашри "Автоолам” журналига таянган ҳолда хабар беради. Chevrolet Orlando General Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cruze платформасидаги беш эшик ва етти ўриндиқли оилавий автомобилдир.
Chevrolet Orlando General Motors’нинг Корея, Ветнам ва Россиядаги бўлимларида йиғилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган модел ҳайдовчи ва олд йўловчи учун хавфсизлик ёстиқлари билан жиҳозланган бўлиб, рул устунини бўйига ва энига мослаштириш, олдинги ўриндиқларни тўрт йўналиш бўйича силжитиш имконига эга. Бундан ташқари, автомобилда ёмғир датчиги, иқлим ва круиз назорати каби қўшимча имкониятлар мавжуд бўлиши кўзда тутилган.