Ўзбекистонда 2014 йилнинг ўзида иккинчи марта бензин нархлари қимматлашди. Gazeta.uz’нинг хабар қилишича, 2014 йил 10 январь соат 00.00дан Ўзбекистонда бензиннинг савдодаги нархи 20 фоизга қимматлашди.
Янги тарифларга кўра, бир литр Аи-80 бензинининг нархи 2005 сўмни (1 январда ошган нархи 1670 сўм эди, 335 сўм ошди ), Аи-90 бензинининг нархи 2210 сўмни (аввалги нархи 1835 сўм эди, 375 сўм ошди), Аи-95 бензинининг нархи эса 2435 сўмни (аввалги нархи 2020 сўм эди, 415 сўм ошди) ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 1 январдан юртимизда бензин нархи ошган эди. АИ-80 бензини 1670 сўмга АИ-91 бензини 1835 сўмга (аввалги нархи – 1810 сўм), Аи-95 эса 2020 сўмга (1995 сўм) ошган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдаги бензин нархининг ошиши автомобиль ёқилғиси истеъмоли учун жисмоний шахсларга солинадиган солиқ ставкасининг оширилиши билан боғлиқ эканлиги ҳақида хабар берилган эди.