Главная » 2012»Октябрь»9 » Ўзбекистон УЕФАга ўтади?! Платини Тошкентга келмоқда!
00:59
Ўзбекистон УЕФАга ўтади?! Платини Тошкентга келмоқда!
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда футболга ҳукумат даражасида катта эътибор қаратилаётгани ҳамда бунинг самараси ўлароқ ўзбек футболи ҳам жадаллик билан ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Буни футболчиларимизнинг халқаро майдонда намойиш этаётган ўйинлари ҳамда эришаётган ютуқлари ҳам исботлаб турибди. Куни кеча ўсмирларимиз зиммаларидаги вазифани аъло даражада уддалаб, нафақат Жаҳон чемпионатига йўлланма олишди, балки бутун Осиёда тенгсиз эканликларини исботлай олишди. Миллий терма жамоамиз ўз майдонида Европа жамоаларини додини берадиган Жанубий Кореядек кучли терма билан тенгма-тенг ўйин намойиш этди. Гарчи ҳозирда гуруҳда сўнгги ўринда бораётган бўлсак ҳам, 16 октябрь куни Қатар устидан қозониладиган ғалаба терма жамоамизни иккинчи поғонага олиб чиқади. "Бунёдкор" футбол клуби Осиё чемпионлар лигасида кучли гуруҳдан чиқиб, ярим финалга қадар етиб келди. Агар улар финалга қадар етиб боришса, ОЧЛ финали яқинда очилган муҳташам "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Дарвоқе, ана ўша стадионнинг очилиш маросимида майдонга тўшалган матода акс этган УЕФА логотипи мухлислар орасида кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлганди. Кўпчилик буни ЎФФнинг УЕФА қарамоғига ўтишига шаъма сифатида баҳолаганди. Бу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқинлиги номаълум. Лекин ЎФФ расмий твиттери тарқатган хабарга кўра, УЕФА президенти Мишель Платини 11 октябрь куни Ўзбекистонга - Ўзбекистон футбол федерациясига ташриф буюриши кутилмоқда. "УЕФА президенти Мишель Платини Марказий Осиё мамлакатларига сафари доирасида 11 октябр куни Ўзбекистонга - Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигасига ташриф буюради" дейилади ЎФФ расмий твиттерида.
O'zbekiston UEFAga o'tolmaydi!Sababi UEFA nizomida ko'rsatib qo'yilgan,UEFAga o'tish uchun o'sha mamlakat xududini kamida 20% evropa qit'asida bo'lishi kerak!