Ўзбекистон Ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалида Япония терма жамоси устидан ғалаба қозонди ва Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Айтиш керакки, ўйин ҳақиқий финалга хос тарзда ўтди. Ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳужумга отланган Япония ўсмирлари 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз ниҳоят ўзларига келишди ва 52- дақиқада бутун учрашув давомида фаол ҳаракат қилган Акобур Тўраев ҳисобни тенглаштирди. Ғолибни аниқлаш масаласи эса пенальтилар сериясига қолдирилди. Лотареялар баҳсида дарвозабонимиз Сарвар Каримов икки бор рақиб зарбасини қайтарди, вакиллларимиз эса барча зарбаларни аниқ бажаришди. Япон футболчисининг сўнгги зарбасига эса аниқлик етишгани йўқ. Шу тариқа биз чемпионмиз ва ушбу ғалаба билан барчангизни чин дилдан муборакбод этамиз!
Ўзбекистон (U-16) – Япония (U-16) 1:1 (0:1) (Пенальтилар бўйича 3:1) Голлар: Акобир Тўраев (51) – Мизутани Такума (6).
Ўзбекистон (U-16): Сарвар Каримов, Жамшид Болтабоев, Ислом Исмоилов, Акромжон Комилов, Улуғбек Давлатов (Илҳом Абдуғаниев, 64), Равшан Хурсанов, Иброҳим Абдуллаев, Исломбек Каримов, Достонбек Ҳамдамов (Адҳам Аҳмаджонов, 46), Отабек Шукуров (с), Акобир Тўраев (Алишер Мирзаев, 90)
Япония (U-16): Нагасава, Ишида (Хироки, 78), Сузуки, Мотеги, Ватару, Сугимото, Аояма (Коки, 57), Мизутани Такума (88),Миямото, Миёши,Казуя (С). Ҳакамлар: Абдулраҳмон Абду (Қатар), Абдуллоҳ Ал Шалвай (Саудия Арабистони), Хсу Мин Ю (Хитой Тайпеи), Стребре Деловски (Австралия) Комиссар: Жерри Хуанг Сонг (Хитой).
|