Главная » 2012»Ноябрь»20 » Ўзбекистон ёшлар термажамоаси Тошкентга қайтибкелди
23:37
Ўзбекистон ёшлар термажамоаси Тошкентга қайтибкелди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси
ҳужумчиси Игорь Сергеев Осиё
чемпионатининг энг яхши тўпурари деган
номга сазовор бўлди. У терма
жамоамизнинг барча учрашувларида рақиблар дарвозасига тўп киритишга
муваффақ бўлди. Умид қиламизки,
Сергеев ўз устида ишлашда давом этиб,
келажакда миллий терма жамоамиз
сафида ҳам ўз ўрнига эга бўлади.
Аҳмаджон Мусаев қўл остидаги
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17
ноябрь, шанба куни, куннинг иккинчи
ярмида БААдан Тошкентга етиб келди.
3-17 ноябрь кунлари БААнинг Рас ал-
Хайма ва Фужайра шаҳарларида ёшлар
ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатида
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ
босқичида Вьетнам ва Шимолий Корея
терма жамоаларини мағлубиятга
учратишди, Иордания ёшлари билан
дуранг ўйнашди.
2013 йили Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон
чемпионати йўлланмаси тақдири ҳал
этилган чорак финал ўйинида Ўзбекистон
ёшлар терма жамоаси мусобақадаги энг
мураккаб жамоаларидан бири бўлган –
Сурия терма жамоасини пенальтилар
сериясида мағлубиятга учратиб, Осиё
чемпионати ярим финалига ҳам йўл олди.
Ярим финал ўйинида Мусаев шогирдлари,
охир-оқибат мусобақа чемпионига
айланган Жанубий Корея ёшлар терма
жамоасига имкониятни бой беришди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бунгача
2003 (БАА) ва 2009 (Миср) йилги жаҳон
чемпионатларида иштирок этган эди. Қайд
этиш жоиз, 2012 йилнинг октябрь ойида
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам
2013 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон
чемпионати йўлланмасини қўлга киритган
эди. Шундай қилиб, ўзбек футболи
тарихида илк бора ҳам ўсмирлар, ҳам
ёшлар терма жамоалари бир йилда жаҳон
чемпионатида иштирок этадиган бўлишди.