Футбол бўйича "Осиё кубоги-2015" саралаш баҳслари «Е» гуруҳи 1-тур учрашувларидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Гонконг терма жамоалари ўртасидаги учрашув вақтига ўзгартириш киритилди.
Ушбу ўйин шу йил 6 февраль куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида соат 18:00да бошланиши керак эди. Аммо, ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси қарорига кўра, учрашув дастлабки белгиланган вақтидан 2 соат эртароққа, яъни 16:00 га кўчирилди.
Шундай қилиб, ОК-2015 саралаш баҳслари «Е» гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Гонконг терма жамоалари ўртасидаги учрашув 6 февраль куни Тошкентдаги марказий «Пахтакор» стадионида соат 16:00 да бошланиши тасдиқланди. Ушбу учрашувни Али Ҳасан Иброҳим бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.