Главная » 2012»Декабрь»25 » Ўзбекистон Футбол Федерацияси ФИФАнинг Fair Play совринига даъвогарлик қилмоқда
00:51
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ФИФАнинг Fair Play совринига даъвогарлик қилмоқда
Ўзбекистон FIFA нинг "Fair Play" совринини қўлга киритиши мумкин бўлган якуний 3 та номзод рўйхатига киритилди.
FIFA – Халқаро футбол федерацияси "Fair Play-2012" совринига номзодлар номини эълон қилди. Эътиборлиси, ФИФАнинг якуний учта номзоди қаторидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳам ўрин олди. FIFA "Fair Play" совринига якуний номзодлар рўйхатига Гватемала Футбол Федерацияси ҳамда Туркиянинг "Эскишехирспор" футбол клуби ҳам кирган.
Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари ва футбол клублари ОФК байроғи остидаги халқаро мусобақаларда энг кўп очко тўплади, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2012 йил якунларига кўра ОФК томонидан ҳам "Fair Play" соврини билан тақдирланган эди.
FIFA "Fair Play" соврини 1987 йилда таъсис қилинган бўлиб, 2011 йилда мазкур мукофотни қитъадошларимиз Япония Футбол Уюшмаси қўлга киритганди.
FIFA "Fair Play" мукофоти 2013 йилнинг 7 январь куни Цюрих шаҳридаги Kongresshaus конгресслар уйида ФИФА турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида ўз эгасига топширилади.